26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бош арчанинг чироқлари товланмоқда

Шимкентда янги йилнинг бош арчаси чироқлари ёқилди. Ал Форобий майдонида ўрнатилган арчанинг чироқларини вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ҳамда шаҳар ҳокими Нурлан Сауранбаев ёқишди. Шимкентликларга байрамона кайфият бахшида этган кечада минтақа раҳбари барчани келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, эзгу тилакларини изҳор этди.

– Янги йил – қалбларга илиқлиқ улашадиган, кўнгилларга умид, ишонч, шодлик, меҳр ва эзгулик бағишлайдиган ажойиб оилавий байрам! Янги йил ўтган йилга баҳо бериб, янги марраларни белгилайдиган, хайрли ишларга чорловчи, чароғон ҳаётга йўл очадиган ўзгача байрам, – деди ҳоким.

18 метр баландликдаги арча тахминан 200 дона шар ва 1800 метр узунликдаги электр маржонлари билан безатилди.

Тадбир иштирокчилари янги йилнинг севимли қаҳрамонлари Қорбобо ва Қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонлари ижросида саҳна кўринишлари ва мушакбозликни томоша қилишди. Анъанага кўра, Янги йил арчаси Мустақиллик байрамидан сўнг ўрнатилди.

Янги йил арчалари шаҳарнинг учта жойида – Ал Форобий майдони, Ш. Қалдаяқов хиёбони ҳамда “Нурсат” мавзесидаги маъмурий-тадбиркорлик марказида ўрнатилди. 

Арча чироқларини ёқиш маросимида юзлаб шаҳарликлар иштирок этишди.

М. АБДУРАИМОВА, 2017-12-23, 08:54
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.