26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муштарак меҳнат меваси

2017-2018-ўқув йили Туркистон шаҳри, Эски Иқон қишлоғидаги Эркин Имомалиев раҳбарлик қилаётган 23-коллеж жамоаси учун самарали бўлди.

18 октябрь куни Шимкент шаҳрида вилоят миқёсида коллеж ўқитувчилари орасида ўтказилган “Өнерлі ұстаз-2017” фестивалига билим юртимиз инглиз тили ўқитувчиси Т. Ҳамроева қатнашиб, “Истеъдодли устоз” номинациясини олди ва Жанубий Қозоғистон вилояти таълим бошқармасининг дипломи билан мукофотланди.

26 октябрь куни Шимкентда коллеж талабалари орасида ўтказилган “Алтын қазына” кўргазма-беллашувида коллежимиздан 3-15 “Қурилиш устаси” гуруҳи талабаси И. Раҳматуллаев (етакчиси И. Ҳожиев) ва 5-17 “Махсус тикувчи” гуруҳи талабаси А. Зиёева (етакчиси М. Эрметова) қатнашиб, 2-ўринга сазовор бўлдилар ва Жанубий Қозоғистон вилоят таълим бошқармасининг ёрлиғи билан тақдирландилар.

Жанубий Қозоғистон вилояти таълим бошқармаси услубият кабинети ташкиллаштирган “Энг яхши ишлаб чиқариш таълим устаси – 2017 йил” беллашувида “Ошпаз” мутахассислиги ўқув ишлаб чиқариш устаси Ш. Қўчқорова иштирок этиб, 3-даражали диплом билан, “Махсус тикувчи” мутахассислиги ўқув ишлаб чиқариш устаси З. Ирисбоева ва “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги тракторчи-машинист” мутахассислиги ўқув ишлаб чиқариш устаси 

Ш. Жабборхоновлар “Ташаккурнома” билан тақдирландилар.

Шунингдек, беллашувда фаол иштирок этгани учун 23-коллеж жамоаси Жанубий Қозоғистон вилоят таълим бошқармаси услубият кабинетининг “Ташаккурномаси”га сазовор бўлди.

Муниса НИШОНБОЕВА, 23-сонли коллеж услубиятчиси. Туркистон шаҳри, Эски Иқон қишлоғи, 2017-12-26, 09:15 887
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.