26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Санъатда ҳам, илмда ҳам фаолмиз!

15 декабрь куни Алмати шаҳридаги Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида катта тантана ўтди. Алмати шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Абдулла Исматуллаев, ўринбосари Абдухалил Ўролбоев, бирлашма қошидаги “Ёш қанот” ташкилотининг раиси Шоҳмурод Мўлайхонов ҳамда “Қозоғистон китоблари” ҳамжамияти етакчиси Мадина Жарқиналова бошчилигида “Тәуелсіздік – тұғырым менің!” номли танлов ўтди. Мақсад – байрам доирасида шаҳар аҳлини ўзбек этносига мансуб ватандошларнинг тили, урф-одатлари, маданияти билан кенг таништириш эди. 

Тадбирни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонаси директорининг ўринбосари Ажар Юсупова очиб берди. 

Қозоқ Давлат қизлар педагогика университети “Дўстлик” ёшлар ташкилотининг раисаси Шоҳсанам Мирҳошимова ўзбек халқининг миллий урф-одатлари, маданияти, турмуш тарзи, санъати турлари ҳақида маълумот берди. Ватанимиз – Қозоғистон бағрида ютуқларга эришаётган ватандошларимиз исми-шарифлари зикр этилди. 

Мафтуна Сайдакбарова ўзбек халқи ижодидан “Келин салом” қўшиғини ижро этди. Ўзбек миллий рақсларидан “Андижон полкаси”, “Хоразм лазгиси” томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Мафтунанинг ижросидаги лапарлар ҳам катта қизиқиш уйғотди. 

Анжуманда 4та йўналиш: эссе ёзиш, қўшиқ куйлаш, миллий рақс, ифодали шеър ўқишдан танлов ўтказилди. Холисхон Султонбекова (Абай номидаги Қозоқ Миллий педагогика университети) олий ўринни эгалласа, 1-ўринни Шоҳиста Турсуматова (С. Д. Асфендияров номидаги Қозоқ Миллий тиббиёт университети), 2-ўринни Раҳбарой Ҳотамова (КИМЕП университети) ҳамда Дилрабо Абдазимова (Қозоқ Давлат қизлар педагогика университети)лар эгаллашди. 

Қозоқ Давлат Қизлар Педагогика Университети талабаси Феруза Султонмуродова (1-ўрин), С. Д. Асфендияров номидаги Қозоқ Миллий тиббиёт университетидан Диёра Ирисалиева (2-ўрин), Қозоқ Давлат қизлар педагогика университетининг 1-курсида таҳсил олаётган Маҳлиё Тўхтасинова (3-ўрин) рақс санъатини юксак даражада намойиш этишди. 

Мафтуна Сайдакбарова, Шавкат Эгамбердиев, Юлдуз Шукурова ижро этган қўшиқлар, Дилрабо Абдазимова, Ҳилола Бектошева, Меҳриноз Абдураимова, Раҳбарой Ҳотамова, Онажон Зенованинг ифодали ўқиган шеърлари кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди. 

Ғолибларга дипломлар ва пул мукофотлари тақдим этилди. 

Таъкидлаш жоизки, ғолибларнинг аксарияти Жанубий Қозоғистон вилоятидан.

***

Алмати шаҳрида тилга эътибор жуда кучли. Турли тадбирлар мунтазам ўтказилиб туради. Уларда Абдулла Исматуллаев раҳбарлигидаги ўзбек этномаданият бирлашмаси вакиллари фаол иштирок этишади. Яқинда Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи юзасидан давра суҳбати ташкил қилинди. Унда бирлашма қошидаги “Ёш қанот” етакчиси Шоҳмурод Мўлайхонов лотин алифбосига кўчиш истиқболлари тўғрисида маъруза қилди. 

 “Тил – тотувлик таянчи” мавзусидаги шаҳар танловида ҳам вакилларимиз фаол иштирок этишди. “Ёш қанот” ташкилоти аъзолари Меҳриноз Абдураимова, Шамсируҳ Мирҳошимова фахрли 2-ўринни эгаллашди ва планшет соҳибалари бўлишди. Шоҳсанам Мирҳошимова, Шоҳруза Шорасулова, Диёна Абдувоитова, Онажон Зенова, Малика Шоҳалилова, Мухлиса Ҳавазматовалар фаол иштироки учун қимматбахо совғалари билан тақдирланишди. 

А. САРМОНОВ, 2017-12-26, 09:22 324
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.