26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
100 мингга яқин фуқаро газ билан таъминланади

Бу йил Жанубий Қозоғистонда йил сўнгига қадар 100 мингга яқин маҳаллий фуқаро табиий газ билан таъминланади. Бунинг учун вилоят бюджетидан 14,1 млрд. тенге маблағ сарфланиб, 86 иншоот қурилиши юритилмоқда ва 89та лойиҳа-смета ҳужжати тайёрланмоқда.

2017 йилнинг охирига бориб минтақадаги 57 аҳоли манзили ёки 99,5 минг киши табиий газ билан таъминланиб, вилоятдаги газлаштирилган қишлоқлар сони 357тага (42,3 фоиз) етади.

Бундан ташқари, бу йил “Газли – Шимкент” магистрал газ қувуридан Қазиғурт туманига “Шанақ” автоматлаштирилган газ тақсимлаш станцияси (АГТС) ҳамда Чордара туманида 18-сонли “Чордара” АГТС қурилишлари юритилмоқда. Уларни 2018 йил охирларида фойдаланишга бериш режаланган. Бу ўз навбатида ушбу туманларни тўлиқ газлаштиришга имконият яратади.

Вилоят табиий газ билан Ўзбекистон Республикасидан келадиган “Газли – Шимкент” ҳамда маҳаллий “Бейнеу – Бўзай – Шимкент” магистрал газ қувурлари орқали таъминланади. Табиий газга эҳтиёж бир йилда ўрта ҳисобда 1 млрд.куб метрни ташкил этади.

Сўнгги 8 йилда табиий газ ўтказилмаган 203 аҳоли манзили газлаштирилиб, вилоятдаги жами 844 аҳоли манзилининг 300таси(35,5 фоизи) ёки 1 755 307 фуқаро (61,8 фоиз) табиий газ билан таъминланди.

Вилоят энергетика ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан вилоят аҳоли манзилларини 2017-2020 йиллар оралиғида газлаштиришга оид мажмуавий тадбирлар режаси тайёрланди. Унга мувофиқ, 2021 йилга бориб яна 383 аҳоли манзили (960 195 одам) газлаштирилади. 2020 йилнинг якунига кўра газлаштирилган аҳоли манзиллари сони 683тага, ёки 2 715 501 (95,6 фоизи) кишига етказиш кўзда тутилган. Бу йўналишга 2016 йили республика ҳамда вилоят бюджетидан, жами 13,7 млрд. тенге ажратилиб, 25та аҳоли манзили газлаштирилган.

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-05-04, 11:32 1565
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.