26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоқ дўстларимга (Ўзбекистонда бўлиб ўтган Қозоғистон кунлари муносабати билан)

Қозоқ элим, элатдошим, гардинг олай,

Дардкашим бўл, юрагингдан дардинг олай, 

Қариндош, деб, бугун сенга қучоқ очдим, 

Ўшал қийиқ кўзларингга меҳрим солай.

 

Қозоқ элим, оғам бўлгин, иним бўлгин, 

Элатдошим, биродари-чиним бўлгин,

Қаро тунни енгиб ўтиб ёруғ тонгга,

Манглайдаги ярқираган куним бўлгин.

 

Мусулмонсан, Қуръонимиз, динимиз бир,

Тилимиз бир, дилимиз бир, тўнимиз бир,

Нечун мен ҳам тупроғингни Ватан демай, 

Гар бош узра қуёшимиз, кунимиз бир?

 

Сен оҳ десанг, зирқирайди жоним менинг, 

Билсанг, оқар, томирингда қоним менинг,

Мен қалбингга дўстликнинг зўр ипин тугдим,

Зафарларинг бирла кўрдим шоним менинг.

 

Қозоқ элим, опам бўлинг, синглим бўлгин, 

Кўнгилдош бўл, менинг тоза кўнглим бўлгин. 

Аёкўзинг – Тўмариснинг қизи, билсанг, 

Танбуримнинг ноласига мунглим бўлгин.

 

Қариндошинг, деб ўстирай, мен боламни, 

Буғдойзорга пайванд этай оқ даламни,

Оролимнинг сочин ўрсин наҳрларинг, 

Туғён солсин ўланларда сеҳрларинг.

 

Бугун бизни кўролмаслар куйиб қолсин,

Заҳар солган тилларини тийиб қолсин, 

Истиқболи нурли-нурли изимизда

Кўз қамашиб, юролмаслар куйиб қолсин!

 

Қўлингни бер, одимларга шахд берайлик,

Бир майизни бўлишмоққа аҳд берайлик.

Истиқлолни авайлайлик кўзимизда,

Элимизга биргалашиб бахт берайлик!

2017-12-26, 09:24 941
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.