26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қизилўрдада ўтган бир кун

Қизилўрда вилоятидаги миллатдошларимиз тарихига назар таш­­­ласак, уларнинг кўпчилиги Буюк ипак йўлидаги бу минтақага ўтган асрларда жойлашганини пайқаймиз.

Ўзбеклар асосан Қизилўрда шаҳрида, Қазали ва Жанақўрғон  шаҳарларида истиқомат қиладилар. Уларнинг сони 1600 дан зиёд бўлиб, аксарияти  савдо-сотиқ, тижорат ҳамда ишлаб чиқаришнинг  турли соҳаларида банд. 

Вилоятда 11та этномаданият бирлашмаси фао­­лият  юритмоқда. 1991 йилда шаҳардаги ўзбек зиёлиларининг ташаббуси билан илк  бор маданият марказининг таъсис қурултойи ўтказилиб, раис ва аъзолари сайланди. Тўйчи Алимов раислигида кенгаш аъзолари  – Абдусаттор Обидов, Нажмиддин Каримбоев, Ашур Ҳамидов ва бошқалар фаолият юритдилар. Кейинроқ Ашур Ҳамидов раисликка сайланди. Асан Обидов, Олим Ғаниев, Манзура  Абду­ғаффорова, Марзия Ҳамроева, Олимжон Шоимқуловлар марказ ишига жалб этилди. Ашур ота атрофидаги фидойи миллатпарвар инсон­лар билан иш юритиб келди. А. Ҳамидов ҚХА аъзолигига сайланди. Эндиликда вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасига ёш, тадбиркор йигит Қаҳҳор Дадашев раҳбарлик қилмоқда. 

2017 йил 9 декабрь куни Қозоғистон ўзбек  этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳам­жамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов ва кенгаш аъзоси Бегмат Турдиқулов театр жамоаси билан Қизилўрда шаҳрига боришди. Ушбу учрашув Қизилўрда вилояти халқи Ассамблеяси котиби­ятининг мудираси Л. Турашева ҳамда вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Қаҳҳор Дада­шевларнинг ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбирда И. Ҳошимжонов Мустақиллик байрами ва Янги йил билан самимий табриклади. Бир неча  йил давомида вилоят ўзбекларига сардорлик қилган Ашур Ҳамидовга самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, кифтига чопон ёпди ва янги раисни қутлаб, ишларига омад тилади. Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласидаги кўрсатмалари бўйича ўзи раҳбарлик қилаётган жамоат ташкилотининг бажараётган ишлари ва режалари билан таништирди. Келгуси йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар ҳақида айтиб, қизилўрдаликларни ҳам унга  таклиф этди, фаолликни  оширишни, бошқа вилоятлар, шу жумладан, Жанубий Қозоғистон вилояти билан  алоқани  мустаҳкамлашни айтди.

Б. Турдиқулов эса она тилимизни сақлаб қолиш, урф-одат ва анъаналаримизни ривожлантириш, лотин алифбоси ва унинг сиёсий аҳамияти, газета ва  журналларга  обуна  бўлиш  масалалари  ҳақида  гапирди. 

Меҳнат фахрийси Йўлдош Ишметов давра суҳ­­­­­бати ташкилотчиларига кўпчилик номидан миннат­дорчилик  билдирди. 

– Анча йиллар бўлди ҳеч ким биздан хабар  олмаган эди, ҳолинг қалай, аҳволинг қалай, демай қўйган эди. Раҳмат, сизларга бизни эсга  олганингизга! Биз ҳам баҳоли қудрат фаолият юритяпмиз.  Ҳар ойда бир марта “Оталар чойхонаси” деб аталадиган йиғинимиз бор. Ўшанга йиғилиб, суҳбатлашамиз, зарур масалалар юзасидан  фикр алмашамиз, маслаҳатлар берамиз. Тез-тез келиб туринглар, алоқаларимизни  жонлантирайик,- деди у.

– Мен мана шу кенгаш аъзоларига суяниб ишлаяпман. Якшанбалик мактаби ташкил этиш  ҳам яхши таклиф бўлди. Фақат бизда ўзбек тили  мутахассислари йўқ. Мана шу масалада ёрдам берилса, айни муддао бўлар эди. Биз барча шароитни яратиб берамиз. Газета ва  журналларга обуна ҳақидаги таклифларингиз ҳам жуда ўрин­ли. Биз, албатта, бу ишни ташкил этамиз.  Тошкент телевидениесининг 12та канали рақамли телевидение тизимига қўшилгани айни муддао  бўлибди. Албатта уларни кўрамиз. Таклиф ва амалий  ёрдамларингиз учун катта раҳмат, – деди Қаҳҳор Дадашев.

Йиғилиш сўнггида И. Ҳошимжонов бир гу­руҳ фаолларга “Дўстлик” ҳамжамиятининг “Ташак­­курнома”ларини топширди ва Ўзбекистон  Ёзувчилар уюшмаси томонидан совға қилинган ноёб бадиий адабиётлардан  бир қанчасини марказ кутубхонасига  тортиқ этди. 

Куннинг иккинчи ярмида қизилўрдаликлар театр жамоасининг “Ўзбекча рақс” комедиясини ва  кон­­­цертини томоша қилишди. Унга нафақат ўзбеклар, балки қозоқ, татар, рус, турк ва бошқа миллат вакиллари ҳам ташриф буюрдилар. Зал олқишларга  тўлиб кетди. Театрнинг етук актёрлари Сайдикарим Маҳмудов ва Одилжон Тўғонбоевларнинг ўзбек ва рус тилларидаги  дилтортар қўшиқлари,  Миркамол Забборхонов ва Шерзод Ходиметовларнинг шўх қўшиқларига барча миллат вакиллари рақсга туш­дилар. Томошабинлар санъаткорларга раҳмат­ларини айтиб, гулдасталар билан сийладилар, тез-тез келиб  туришларини илтимос қилиб қолдилар.

Ўтган бир кун жуда мазмунли  ва кўламдор бўлди. Миллатимизнинг ўзлигини сақлашда фидойилик кўрсатаётган, эл корига камарбаста бўлаётган жон­куяр миллатдошларимизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин, балли,  азаматлар, деймиз.  

Нодира МАДИЕВА, Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг офис-менежери, 2017-12-26, 10:19 807
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.