26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Автотранспортларга қулайлик излаб

Кундалик ҳаётимизни авто­транс­портсиз тасаввур қилол­­­­­маймиз. Чунки, олис манзилни яқин қиладиган ҳам айнан шулардир. Ҳозирга келиб автоулов бозорларида кунига юзлаб, ҳатто минглаб машиналар олинади, сотилади.

Демак, янгидан харид қилинган транпорт воситасини расмийлаштириш керак. Бу иш билан шу пайтга қадар жой­лардаги ҳу­дудлараро автотранспорт восита­ларини расмийлаштириш идора­лари, шуғулланар эди. 

Сайрам туман маркази Оқсувкент қиш­лоғида ўтган йили ихтисослаштирилган халққа хизмат кўрсатиш маркази ўз фаолиятини бошлади. Ғабит Усенули етак­чилик қилаётган марказда автотранспорт воситаларини рас­мийлаштириш аҳолига хизмат кўрсатиш марказидаги каби “ягона дарча” шаклида олиб борилади. Бу бирин­чидан, автомашина эгаларининг қимматли вақтларини тежай­­ди, иккинчидан, ўртада иш битирувчи даллолларга ҳожат қол­майди.

Мустақиллик байрами арафасида  “Нур Отан” партияси Сайрам туман фили­али қошидаги уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича жа­моатчилик кенгаши раиси С. Сағиндиқов бошчилигида партия вакиллари таш­риф буюриб, аҳолига соз ва сифатли хиз­мат кўрсатаётган марказнинг бир гу­руҳ ходимларига мамлакатимиздаги етакчи партиянинг Ташаккурномаларини тантанали равишда топширди. 

Ўз машиналарини расмийлаштиришга келган мижозлар айни пайтда иш аввал­гига қараганда анча тез ва ортиқча дил­хи­раликсиз битаётганидан мамнунликларини яширишмади. Бу марказда ҳамюртлар оғирини енгил қилишга шай мутахассислар хизмат қилишмоқда. 

И. НИЁЗАЛИЕВ, 2017-12-26, 10:39 188
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.