26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳрида янги ҳоким

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Туркистон шаҳри фаоллари йиғилишида Пре­зидент маъмурияти ҳамда туман маслаҳати розилиги билан тайинланган янги ҳо­кимни таништирди. Вилоят ҳо­ки­ми­­­­­­­­нинг фармойиши билан Туркистон шаҳри ҳокими этиб Тажибек Қалманули Мусаев тайинланди.

Минтақа раҳбари янги лаво­зимдаги ҳоким фаолиятига му­­ваф­­­­­фақият тилаб, аҳоли фаро­­вонлигини ошириш учун ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги ишларни кучайтиришни топширди. Шунингдек, Элбоши топшириқларини муддатида, қолаверса, натижали бажариш ҳамда “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида бел­гиланган вазифаларни амалга оширишга жиддий эътибор қара­тишни топширди.

***

Т. Қ. Мусаев 1958 йилда туғилган, олий маълумотли, ихтисоси бўйи­ча муҳандис-механик. Меҳнат фа­олиятини 1982 йили Абай номли колхознинг машина-трактор уста­хонасида мудир­ликдан бошлаган.

1985-2013 йилларда Кентов ша­ҳар автотранспорт парки му­ҳан­диси, Туркистон туман қишлоқ хў­­жалик бошқармасининг бош му­ҳан­диси, Туркистон туман агроса­ноат бирлашмаси муҳандиси, Тур­­­­­­­­­­­­кистон шаҳар қишлоқ хўжалиги бош­­­­­­­­­­­­­­­­қарма­сининг бош мутахассиси, Тур­кистон шаҳар қишлоқ хўжалиги ҳамда ер муносабатлари бўлимининг бош мутахассиси, Туркистон шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги, йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бўлими мудири, Туркистон шаҳар, Яс­савий овул округи ҳокими, Туркистон шаҳар қишлоқ хўжалиги бўлими, Туркистон шаҳар қишлоқ хўжалиги ҳамда ер муносабатлари бўлими раҳбари лавозимларида ишлаган.

2013 йилнинг октябрь ойидан Туркистон шаҳри ҳокимининг ўринбо­сари бўлиб келган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2017-12-26, 10:59 658
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.