26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ж. Туймебаев: “Қўчқор ота бўйини янгилаб, “арбат”ини ҳам барпо этиш керак”

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ва Шимкент шаҳри ҳокими Нурлан Сауранбаев Шимкент шаҳридаги  Қўчқор ота дам олиш ҳудудини  оралаб чиқдилар. Сафар давомида, вилоят раҳбари ушбу минтақани  янада ривожлантириш юзасидан аниқ топшириқлар берди. Ушбу масалалар Элбошининг “Маънавий янгиланиш” мақоласида  белгиланган вазифаларни амалга  ошириш йўналишида юритилиши жоиз. 

Масалан, дам олиш минтақасида жойлашган  уй-жой шўъбасини тартибга келтиришга оид режаларга тегишли ўзгаришлар киритиб, дарё бўйини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштиришга жиддий эътибор қаратилади. Шу билан бирга дарё бўйидаги қадимий, тарихий ёдгорликларни  янгилаш зарур. 

Бундан ташқари вилоят раҳбари Шимкент шаҳридаги ўзан­ларнинг бўйини навбатма-навбат ободонлаштириш бўйича топшириқлар берди. Шунга мувофиқ эндиликда шаҳар ҳокимлиги махсус режа асосида иш юритади. 

Якшанба куни иншоотларни оралаб кўриш чоғида Шимкент шаҳридаги уй-жойлар ва  бошқа иншоотларнинг ташқи қиёфаларини тартибга келтириш  масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. 

Вилоят раҳбари, шунингдек, шаҳарнинг ўз “Арбат”ини ташкил этиш масаласини ҳам ҳал этишни топширди. Бунинг учун Шимкентнинг энг қулай жойи танланиб, тегишли лойиҳа тайёр­ланадиган бўлди. У махсус таҳлилдан ўтиб, тасдиқланганидан сўнг амалга оширилади. Янги “Арбат”,  маҳаллий фуқаролардан таш­­қари, четдан келадиган меҳмонлар ва сайёҳлар учун ҳам ўзгача масканга айланади, деб кутилмоқда. Бу, ўз навбатида туризмни ривожлантиришга ҳам таъсир кўрсатиши шубҳасиз. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-12-26, 11:01
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.