26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
МИТС тизими бозордаги сотувчилар ҳамда аҳолига тушунтирилди

Соғликни сақлаш бошқармасининг ташкилотчилигида Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта (МИТС) тизими бўйича тузилган республика штаби аъзолари вилоят соғлом турмуш тарзини шакллантириш маркази мутахассислари билан биргаликда Шимкентдаги “Бекжан” автовокзалининг кутиш залида шаҳар меҳмонлари, маҳаллий фуқаролар ва бозордаги сотувчилар билан учрашиб, 2018 йилнинг 1 январидан юртимизда кучга кирадиган янги тизимнинг афзалликлари ҳақида маълумот беришди. 

– Элбошимизнинг Мактубида белгиланган вазифа – Мажбурий суғурта тизимини жорий этиш келгуси йилдан бошланади. Бироқ, бу шифокор кўригидан ўтиш, даволаниш пулли бўлади, дегани эмас. Жорий йил 1 июлдан бошлаб МИТС жамғармасига бадал тўлови юзага оширилади. Шу билан бирга, 17та ижтимоий гуруҳга бепул тиббий ёрдам кўрсатилади. Булар кимлар? 18 ёшга тўлмаган 4,5 миллионга яқин фуқаролар. Сўнг, талабалар, нафақадорлар, ногиронлар... Жами 8,5 миллионга яқин фуқаро аввалгидай бепул даволанади. Бюджет ташкилотлари ходимлари ҳамда Қозоғистон аҳолисининг 2,5 миллиондан зиёди ўз-ўзини иш билан таъминлаб келади. Агар меҳнатга лаёқатли кишилар суғурта тўламаса, келгуси йилдан бошлаб экстремал шароитлардан ташқари ҳолатда бепул даволана олмайдилар, – деди ҚР Соғликни сақлаш иши бўйича агентлик раисининг собиқ биринчи ўринбосари, “МУА” ҲЖ жамоат саломатлиги кафедрасининг профессори Серик Ибраев.

У шифохонада рўйхатга туриш ва одамларнинг мавқеини нима учун аниқлаш кераклиги тўғрисида кўп фикрлар айтди. Учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтириган саволларга қониқарли жавоб олдилар. Шу билан бирга, вилоят соғлом турмуш тарзини шакллантириш марказининг мутахассислари тиббий суғурта тўғрисида зарур маълумотлар ёзилган варақалар тарқатишди. Таъкидлаш жоиз, ушбу ҳафтада 150 мингдан зиёд жанубийқозоғистонлик маҳаллий шифохоналарда рўйхатга туриб, ўз мавқеини аниқладилар.

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-05-04, 11:46 222
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.