26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавий юксалиш мезони

Нурсултан Назарбаевнинг «Истиқлол даври»(«Тәуелсіздік дәуірі») тарихий-публицистик китобида халқимиз озодлиги, эркинлиги, истиқлол ва мустақилликка эришилиб, Ватан тақдири бизнинг қўлимизга топширилган даврдан бошлаб, шу кунгача эришилган асосий муваффақиятлар сарҳисоб қилинган. 

Элбошининг суверен давлатимизнинг илк қадамлари ҳақидаги хотираларини ўқир экансиз, ўзингизни шу даврга тушиб қолгандай ҳис қиласиз. Унда Ватанимиз тарихида илк бор ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўлидан бориб, жуда катта ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар амалга оширилгани босқичма-босқич баён этилган. Чунончи, этнослараро тотувликнинг тенги йўқ, беқиёс модели, ўз валютамиз – тенгенинг қабул қилиниши, Астананинг барпо этилиши, Байроғимиз, Гербимиз, Мадҳиямиз ва Конституциямизга эга бўлиб, жаҳоннинг 150дан зиёд давлатлари томонидан тан олинганимиз, БМТга аъзолик, жаҳоннинг 50дан зиёд давлатлари билан дипломатик ва Консуллик муносабатлари ўрнатилгани баён қилинган. Замонавийлашув ғояси, муваффақиятли ўтган ЭКСПО-2017 кўргазмаси, Мустақиллик йилларида республикамизнинг шаҳар ва қишлоқларида турли соҳаларда улуғвор ишлар амалга оширилгани, бу даврда Қозоғистон таниб бўлмас даражада ўзгаргани ва ҳар кимнинг ўз вазифасига нисбатан масъулияти ортиб, ёшларда Ватанга садоқат ҳисси кучайгани баён қилинади. 

Дарҳақиқат, йигирма олти йилда мамлакатимизда улкан тарихий ўзгаришлар рўй берди. «Мамлакатимиз 26 ёшда. Жаҳон тарихи тўлқинида бу жуда қисқа муддат. Лекин бу йилларда биз жаҳонга ва келгуси авлодларимизга том маънода бунёдкорликнинг улуғвор натижаларини тақдим қилдик. Мана шунинг учун ҳам бу давр биз учун ажойиб замона ҳисобланади», таъкидлайди рисоласида Давлат раҳбари.

Асар китобхонни руҳлантириб, ватанпарварликка ва янгидан-янги мақсадлар сари чорлашига шак-шубҳа йўқ. 

«Казахстанская правда» маълумотлари асосида, 2017-12-26, 11:07 534
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.