26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги намунадаги хўжалик

ёки боғдорчилик ва чорвачилик муштараклиги

Обуна ишлари билан Туркистондаги «Жолаушы» транспорт корхонаси фахрий раҳбари, вилоят маслаҳати депутати Рахим Танирбергенов идорасига келдим. Депутат корхона ходимларига янги йил байрамига тайёрланаётган совғалар билан қизиқди. Ҳар йили 350дан зиёд ходимларга янги йил совғалари тақдим этилар экан. 

 

 

 

 

 

Бу анъана ўтган асрдан бери давом этаётган экан. Сўнгра, масъул ўринбосарларига 2018 йилнинг биринчи ярмига яна қўшимча 50 нусха «Жанубий Қозоғистон» газетасини ўз ҳисобидан обуна қилдириб, сайловчиларининг фарзандлари таълим олаётган мактабларга беришни тайинлади. Ҳимматингизга балли, Рахим оға! 

Доимий муштарийимиз, Туркистон ва вилоятнинг фахрий фуқароси, вилоят маслаҳати депутати Рахим Танирбергенов билан бирга у бунёд этган янги намунадаги хўжаликка бордик. Тўрегелди Танирбергенов бизга ҳамроҳлик қилди. 10 гектар майдонда мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазиш ишлари бошланибди.

Шу ерда ишлайдиганлар учун уйлар қурилиб, барча қулайликлар яратилган. Иссиқ ва совуқ сув, замонавий иситиш шохобчаси – барчаси муҳайё. Уй ичи иссиқ ва шинам. Кўкламда бу ерда яна 5000 туп мевали дарахт ўтқазиш режаланибди. Зотдор йилқи, қорамол, қўй-қўчқорлар боқиляпти. Кураш бўйича спорт устаси, фахрий Алтай оға кўпкарининг моҳир мутахассиси экан. Шунинг учун унга кўпкарида ғолиб чиққан зотдор отлар парвариши ишониб топширилибди. Ушбу ғоя муаллифи – Рахим Кўлбайули ўз фикрини баён этди:

– Атрофи ям-яшил боғ ва манзарали дарахтлар билан ўралган, дарахтлар қудуқ суви билан суғориладиган ҳамда чорва молларининг зотдор турлари парвариш қилинадиган, сифатли гўшт етиштирадиган ушбу хўжалик Туркистонда ягонадир. Ўғлим Ерқанат ғайрат билан бошлаган хайрли иш эди. 

Бир томони – унинг хотираси учун ҳам шу улуғвор ғояни поёнига рисоладагидек етказишга жазм этдим. 

Ҳозир Қозоғистонга чет элдан кўп миқдорда гўшт келтирилмоқда. Лекин уларнинг мазаси Қозоғистонда етиштирилган гўштникидек эмас. Ўзимизникидан қўймасин. Мақсад ички эҳтиёжни қоплаш, ўзимизнинг сифатли маҳсулотимизни кўпайтириш. Келажакка режаларимиз, бунёдкорлик ишларимиз кўп. 

Биргаликда қорамол қўрасини оралаб, саранжом-саришта шароитда боқилаётган молларни кўрдик. 

Янги ва намунали хўжаликка муваффақиятлар ёр бўлсин. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-12-29, 22:35 712
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.