26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эргаш ота Қарноқда ягона

Қарноқ қишлоғига обуна ишлари бўйича сафарим чоғида ҳайдовчи ҳамроҳим Самихон Отаевнинг таклифи Қарноқнинг Ойбек кўчасидаги Улуғ Ватан урушининг ягона иштирокчиси – 93 ёшдаги Эргаш ота Солиев ҳақида мақола ёзишимга туртки бўлди. 

Таҳририят ишларини тугатиб Эргаш отанинг хонадонига қадам ранжида қилдик. Отахоннинг умр йўлдоши Шаҳодат ая яқин­дагина вафот этган экан. 

Дуои фотиҳадан сўнг қария би­лан мулоқотимиз бошланди. 

Уруш фахрийси хотирасига муҳр­ланиб қолган ҳаёт йўлини, билим юртида ўқиб, алоқачи ихтисосини эгаллагани, урушга 1942 йили отланиб, Ғалабадан сўнг яна 3 йил Германияда хизмат қилгани, турли фронтларда бошидан кечирган саргузаштларини, немис аскарларини ҳибсга олгани ва яна талай-талай воқеаларни ҳаяжон билан гапириб берди. 

Урушдан сўнг уйланиб, умр йўлдоши билан фарзандлари Салима, Дарваш, Абдурайим, Ҳалима, Абдукарим, Маммат­карим, Абдураҳмонни тарбиялаб, вояга етказганини, невара, эва­ралар кўрган пири-бадавлат ота экани, ҳамда тўнғич фарзанди 62 ёшда эканини ён дафтаримга қайд этдим. 

Уруш фахрийсини оила аъзолари, қариндошлари ҳамда Самихон Отаев билан бирга тасвирга олдим. Таъкидлаш жо­изки, мазкур улкан оила вакил­ларининг барчаси «Жанубий Қозоғистон»нинг доимий обуна­чилари экан. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-12-29, 22:45 160
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.