26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги йил дастурхонингизга!

Энг севимли байрамларимиздан бири – Янги йил. У ҳам эшик қоқмоқда. Кетаётган йилнинг тугаши сизда ҳам, меҳмонларда ҳам ёқимли хотиралар қолдириши учун байрам дастурхони тўкин, жонли ва қувноқ безатилиши лозим. Ҳурматли бекажонлар, агар дастурхонингизни ўзгача, ноодатий тарзда ясамоқчи бўлсангиз, қуйидаги маслаҳатларимиз сизга асқотади, деган мақсадда пазандага мурожаат этдик. Мадина Арслонбекова олий тоифали мутахассис, ҳозирги кунда “Чемодан” ресторанида бош ошпаз бўлиб ишламоқда. Унинг тавсияларини сизлар билан баҳам кўрамиз.  

Лаҳм гўштдан кўкатли салат

Керакли масаллиқлар: пиширилган лаҳм гўшт, янги узилган помидор, помидор қоқи, ўрмон ёнғоғи, пишлоқ, зайтун ёғи, райҳон барглари, қора мурч ва таъбга кўра туз керак бўлади. 

Тайёрланиши: Пиширилган лаҳм гўштни паррак қилиб кесиб, ликопчага ёямиз. Кўкатни илиқ сувда ювиб, алоҳида идишчага соламиз. Унга помидорни йирик шаклда кесиб, помидор қоқи солиб, райҳон барги, зайтун ёғи, ош сиркаси, қора мурч ва туз билан яхшилаб аралаштирамиз. Тайёр бўлган кўкатни ликопчадаги гўшт ёнига солиб, устига ўрмон ёнғоғи ва паррак қилиб кесилган пишлоқ билан безаймиз. Салатимиз тайёр!

Байрам таомномасида энг асосий егулик бу, албатта, ширинликдир. Қуйдаги тортни ўзингиз тайёрланг:

“Чиғаноқ” торти

Керакли масаллиқлар: 3 та тухум сариғи, қаймоқ – 100 мл, сариёғ – 180 гр, ун – 2 стакан, туз – бир чимдим.

Кремли аралашма: ярим стакан шакар, ёнғоқ, майиз, 3 дона тухум оқига аралаштириб тайёрланади.

Тайёрланиши: қаймоқ, туз ва тухум сариғини аралаштирамиз. Алоҳида сариёғни унга аралаштириб, қирғичдан чиқарамиз ва қаймоқли аралашмани қуйиб, хамир қорамиз. Кейин хамирни ёнғоқдек зувалачаларга бўлиб, 1 соат тиндирамиз. Ҳар бир зувалачани ёйиб, ичига кремли аралашмани солиб, икки буклаймиз. Қиздирилган духовкада ўрта оловда 30 дақиқа давомида пиширамиз. Тайёр бўлгач, совутиб, устига қанд упасидан сепамиз.

Энди навбат қўзиқоринли сомсага

Керакли масаллиқлар: қиймасига – 1 кг қўзиқорин, 250 гр. гўшт, 2 - 3 бош пиёз, 1 боғ кашнич, таъбга кўра туз ва қалампир ишлатилади.

Тайёрланиши: қўзиқориннинг бандларини қирқиб, қайноқ сувда яхшилаб ювамиз. Сўнгра майдалаб эзамиз. Қиймага ёғлироқ гўшт, пиёз, кашнич, туз ва қалампир қўшиб, аралаштирамиз. Тайёр бўлган масаллиқни қизитилган қозонда қовурамиз. Хамиртурушли хамирдан 25 – 30 гр. ли зувалачалар узиб, юпқа қилиб ёйилади ва бунга тайёрланган қиймани солиб, уч бурчакли сомса тугамиз. Қўзиқорин сомса тандирда ёки духовкада пиширилади.

Қўзиқорин сомсанинг хамири учун: 1 кг ун, 2 стакан сув, 25 гр. хамиртуруш, 2 чой қошиқ туз керак.

Мана, байрам дастурхонимиз учун ушбу таомларни тавсия этган ҳолда сизга хуш кайфият тилаб қоламиз. Ёқимли иштаҳа!

Яна бир кичик маслаҳат: янги йил дастурхони учун энг яxши ранг бу – қизилдир. У муҳаббат ва бойлик рамзи бўлиб, Янги йил оқшомида бутун оилангизга байрам кайфияти ва ижобий туйғулар улашади. 

Кумуш ИСАМАТОВА, 2017-12-29, 22:52 178
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.