26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ит мучали ҳақида

1922; 1934; 1946; 1958; 1970; 1982; 1994; 2006; 2018. Ушбу йилда туғилган одамларга энг яхши инсоний хислатлар хос. Улар содиқ ва софдиллиги, сир сақлай олиши билан ўзларига нисбатан ишонч уйғотишади. Шунингдек, улар ҳазил-мутойиба туйғусига эга, майда гаплардан узоқ. Ҳар қандай ноҳақлик уларда норозилик уйғотади ва то уни бартараф этмагунча тинчимайди. Бошқалар учун қўлларидан келган эзгу ишни қилишади. Атрофидаги кишилар уларни ҳурмат қилишади. Улар фақирликда яшайдиларми, фаровон ҳаёт кечирадиларми, бундан қатьиназар, ақлга билан иш тутадилар. Моддий жиҳатдан тўкин яшамасалар ҳам қаноатлидирлар. Бироқ уларга пул зарур бўлиб қолса, уни осонгина топа олишади. Одатда, улардан ажойиб раҳбарлар ва фаол жамоат арбоблари етишиб чиқади. Улар кўпинча гапга нўноқ, баъзан ўз фикр-мулоҳазаларини қийналиб баён этишади. Лекин ақли расо, зийраклик билан гапга қулоқ солиб турадилар. Севги-муҳаббат бобида пок ва фаросатлидир. Уларни адолат учун курашда катта саргузашт ва қизғин баҳслар кутади. Ит йили меҳнатсеварларни жуда ёқтиради.

ҚЎЙ

Кўпчилик Қўй буржи вакиллари эски – 2017 йилни кўзларида ёш билан кузатишади. Чунки эски йил сизга ҳар жабҳада муваффақиятлар, ёқимли лаҳзалар ҳадя этса, баъзилари энг яқин инсонларини йўқотди. Аммо 2018 йил сизни ранжитмоқчи эмас, ишонаверинг. Февраль ойигача эски йил вазиятни назорат қилиб боради. Баҳордан астойдил янги ишларни бажаришга киришишингиз лозим бўлади. Барчага маълумки, Ит жуда содда ва меҳрибон, жонкуяр ва садоқатли жонивор. Демак, сиз қайси соҳада иш юритманг, рақобатларга қарши кескин кураш олиб борсангиз бўлади. Кўпчилик Қўй буржида туғилганлар ўз бизнесини бошлашлари мумкин. 

Умуман айтганда, Қўй буржи вакилларининг саломатлиги 2018 йили тобида бўлади. Аммо мавқеини ошириш масаласида анча-мунча харажат сарфлашларига тўғри келади. Қўй йилида туғилганлар кечаю кундуз ишлаб, оилавий пул захирасини мустаҳкамлаб олишади.

БУЗОҚ 

2018 йил – сариқ Ит йили Бузоқ буржида таваллуд топганларга чексиз омад ваъда қилмоқда. Албатта, агар улар йил талабларига итоат билан ёндашишса, яхшилик қучоқ очиши мумкин. Уларни қўшимча истеъдод, ҳақиқий ғоялар четлаб ўтмайди.

Тадбиркорларга янги шартномалар, ҳамкорлар, даромадлар етарлича ҳадя этилади. Йил давомида кўндаланг жиддий муаммоларни фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда бартараф этинг. Саломатликка ҳам эътибор бериб туринг. 2018 йил ҳам эски йилдагидек ҳар бир ишда яқинларингиз билан бамаслаҳат иш тутсангиз, билинг, оилангиз мустаҳкам бўлади. Фарзандларингизда алоҳида истеъдод борлигини сезиб қолсангиз, уларнинг ривожи учун эътиборни ҳам, пулни ҳам аяманг. Йилни мустаҳкам соғлик, кўтаринки кайфият билан қарши оласиз. Кексалик гаштини сураётган бўлсангиз, кўпроқ пиёда юришга эътибор қаратинг. Янги йил сизга улкан даромад ва ютуқлар ҳадя қилмоқчи. Тежамкорликда сизга етадигани йўқ.

ЭГИЗАКЛАР

Ушбу бурж вакиллари Ит йилида ўта сергак бўлишлари лозим. Март ойида келажак режаларингизни бир кўздан кечириб олинг. 2018 йилнинг баҳори эгизаклар учун ҳиссиётлар, муҳаббат фаслига айланади. Молиявий аҳволингиз ҳам тобида бўлади. Оилавий бюджетни ақл билан тузиб чиқсангиз, чўнтак йил бўйи пулга тўла бўлади. Айрим Эгизакларнинг ёз ойида янги уйга кўчиб ўтишлари кутилмоқда. Йил давомида молиявий масалада калта ўйлашга, шошма-шошарликка йўл берманг. Муҳаббат қанчалар ўтли бўлмасин, турмуш қуриш бўсағасида тафаккурга суянган маъқул. Келаётган йилда оилангизни ватандек қаттиқ ҳимоя қилинг. Қариндошлар, жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Қай ишда бўлмасин, етти ўлчаб, бир кесинг. Агар Ит йилида саломатлигингиз меъёрида бўлишини истасангиз, ҳар доим овқатланиш, иш, спортга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Анчадан буён миянгизда пишириб келган режалар 2018 йилда сизга асқотиши мумкин. Ўз ишидан кўнгли тўлмайдиганлар янги йил бошиданоқ бошқа иш топиш ҳаракатига тушганлари маъқул. Шунда даромад ҳам бўлади, мартабаси ҳам ортади.

ҚИСҚИЧБАҚА

2018 – Ит йили Қисқичбақа буржи вакилларини жиддий муаммолардан ҳимоя этишга ваъда беради. Йилнинг иккинчи чорагида раҳбарларнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлиш билан бирга тижоратингизни очишингиз кутилади. Шахсий ҳаётингиз ҳам рисоладагидек кечади. Оила қурмаганлар ниҳоят ўзи севган инсон билан турмуш қуради. Куз фасли Қисқичбақа буржи вакиллари учун хайрли кечади, деб бўлмайди. Агар саломатликка алоҳида эътибор берсангиз, бу кўнгилсизликлар сизни четлаб ўтиши тайин. Оилалиларни йил давомида бир дунё сирли совғалар кутиб туради. Оила билан бирга ажойиб масканларда дам олиб қайтишингиз эҳтимолдан холи эмас. Тақдирнинг барча яхшиликлари сиз билан бирга бўлади, иншаоллоҳ. Овқатланиш меъёрини унутманг. Мевалар, сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Молиявий масалада 2018 йили баъзи муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Улар бўлмаслиги учун ҳозирданоқ тежамкорликка алоҳида эътибор қаратишингиз керак. Мартабани оширишда ҳам, қўлингиздан пул узилмаслигида ҳам эътибор, сергаклик ва ақл зарур бўлади.

АРСЛОН

Ушбу буржда туғилганлар табиатан қизиққон бўлишади. Улар шу хусусиятига таянган ҳолда ўз мақсадига эришишади. Лекин Ит йили қизиққонликни кўтармайди.

2018 йил сизга ҳар жабҳада муваффақиятларни ваъда қилмоқда. Оилалиларнинг хонадонида аҳиллик ҳукм суради. Оила қуришга улгурмаганлар, ниҳоят, ўз бахтини учратадилар. Негаки, Ит йили аҳилликни, садоқатни кўпроқ қадрлайди. Ёз ойларида ўзга мамлакатларга саёҳат уюштирсангиз, ортиқчалик қилмайди. Мартабани ошириш ҳам асосий режалар қаторида туради. Оилалилар жуфтини, яқин инсонларини янада қаттиқроқ севсинлар. Шунда 2018 йил бу оилага барака, қувонч ҳадя этишдан тўхтамайди. Парҳез, табиат қўйнида дам олиш, саёҳатга чиқиш саломатлигингизни мустаҳкамлашда асқотади.

2018 йили баъзи дўстларимизнинг омади келиб, лотереяга катта миқдорда пул ютиб олишлари эҳтимолдан холи эмас. Лекин йил давомида тежамкорликкина сизга дўстлик қилиши мумкин. Мартабангизни ошириш ниятида бўлсангиз, бу ишда қатъиятлик ва меҳнатсеварлик талаб қилинади. Бу масалада Арслон буржида туғилган аёлларга ҳавас қилса арзийди. Улар мартабани ошириш масаласини йилнинг биринчи чорагидаёқ қойиллатишади.

ПАРИЗОД

Паризод буржи вакиллари табиатан синчков, майда-чуйдаларга ҳам кўпроқ эътибор беради. Улар Меркурий бошқаруви остида туғилишган. Шу боис, ҳар қандай қарор қабуллашда қатъиятликка эътибор қаратишади. Ушбу бурж вакилларига Ит йили асосан яхшилик ваъда қилмоқда. Ҳар ишда ўз имкониятларингизга таянинг. Оила қурмаганларнинг 2018 йили эҳтирослар қулига айланиши кутилмоқда. Бу йилда туғилган болаларнинг кўпчилиги индиголар тоифасига оид бўлади. Ит йилидаги таътилингизда саёҳат масаласини режалаштиринг. Йил охирида меҳнатингиз мевасини кўриш насиб этади. Раҳбарлар олқишидан ташқари, даста-даста мукофот пуллари оласиз. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг. Ит йили паризодларга чексиз ҳиссиёт ваъда қилмоқда. Оиладагиларнинг маслаҳатига ҳам қулоқ тутсангиз, аҳилликка аҳиллик қўшилиб бораверади. Стресс, депрессия каби ярамас вирусларга қарши кескин кураш олиб боринг. Доимо кулиб, жуда бўлмаса, мажбуран жилмайиб юринг. Мартабага эришиш, молиявий жиҳатдан ҳеч кимдан кам бўлмаслик учун йил давомида кўпроқ тер тўкишингизга тўғри келади. Бир сўз билан айтганда, 2018 йил сизга ҳам хурсандчилик, хуш кайфият бахш этади.

ТАРОЗИ

Бурж вакиллари учун 2018 йил хотиржамлик билан бошланади. Молиявий аҳволингиз ҳам бировдан кам бўлмайди. Тадбиркорлар йил бошиданоқ янги лойиҳаларга қўл уради, янги ҳамкорлар пайдо бўлади, даромадга даромад қўшилади. Оилаларни йил давомида кутилмаган совғалар, ёқимли хабарлар қуршаб туриши кутилмоқда. Йил давомида мартаба ошиши, молиявий муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиши кўзланган мақсадларга эришишда пойдевор вазифасини ўтайди. Ишингиз кўпайиб, бош қашишга вақт топилмаса ҳам оиладагиларни унутмаган ҳолда, яқинларингиз ҳолидан хабар олиб туринг. 2018 йилда организмингизга қулоқ тутиб, у билан ҳисоблашинг. Албатта, врач кўригидан ўтинг. Янги йилда сиз учун талай имкониятлар эшиги очилади. Яратган сизга мавқени ошириб олиш, моддий қўшимча қувватга эга бўлиш учун қулай вазиятларни ҳадя этади. Ақлий меҳнат кишиларининг 2018 йилда керагидан ҳам ортиқроқ даромад эгасига айланишлари кутилмоқда.

ЧАЁН

 Чаён буржи вакиллари учун ҳам Ит йили омадли келиши кутилмоқда. Масалан, молиявий жиҳатдан пайдо бўладиган муаммолар у қадар жиддий эмас. Шахсий ҳаётингизда ҳам аҳиллик, мутаносиблик ҳукм суради. Оилавий ҳаётингизда баъзи кўнгилсизликлар ҳам содир бўлиши кутилади. Йил давомида баъзиларнинг хонадонида чақалоқ дунёга келиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Тижоратчи ёки тадбиркор бўлсангиз, янги йилда янада ҳалолроқ ишлашингизга тўғри келади. Яқин кишиларингизга ниҳоятда эътиборли бўлинг. Агар ўзга давлатда ишлаш имкони туғилса, вақтни ўтказмасдан дарҳол жўнаб кетинг. Муҳаббат бобида ҳам муваффақиятларга эришасиз. Рашкка эрк берманг. Табиат қўйнида тез-тез дам олишингиз тавсия қилинади. Оилавий ҳаётингиз худди баҳорги лола каби гуллаб-яшнаши мумкин. Аёллар, қизларга эса 2018 йили гўзаллик салонларига бошқа йилларга нисбатан кўпроқ бориш тавсия этилади. Февраль ойиданоқ мартабангизда ҳам, молиявий аҳволингизда ҳам силжиш палласи бошланади.

ЎҚОТАР

Ўқотар буржи вакиллари якунига етиб бораётган йилда кўплаб муваффақиятларга эришди. 2018 йил ҳам уларга молиявий тўкинчиликни ваъда қилмоқда. Тижоратчилар бу йили шу қадар кучли бўлишадики, рақобатчилари йил охиригача пана-панада вақт ўтказсалар ажаб эмас.

Оиласизларга ит йили танишувлар ва соф муҳаббатни ваъда қилмоқда. Саломатликни мустаҳкамлашингиз учун фақат замонавий тиббиётга суянган ҳолда иш тутинг. 2018 йилда муваффақиятлар денгизида сузиш кутилмоқда.

Шунингдек, моддий имконияти кўтарган дўстларимиз хайрия ишларига қўл уриб қўйсалар ҳам фойдадан холи бўлмайди. Соғлик учун эрталаб югуришни одатга айлантиринг. 2018 йили касбингиз билан боғлиқ ишларни бажариш орқали сиз мукофотга кўмиласиз, ҳурмат-эътиборингиз ортади, юқори лавозимларни таклиф эта бошлашади.

Бундан ўзингизни йўқотиб қўйманг, аксинча, дарров ҳушёр тортиб, иш сифатига яна-да кучлироқ эътибор қаратинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ

Табиатан жиддий Тоғ эчкиси буржи вакиллари 2017 йилни арзирли кўринишда ўтказишди, мукофотини ҳам олишди. 2018 йил ҳам улар учун омадли келиши кутилмоқда. Йил бошиданоқ ишхонадаги мавқеингиз ортиб, раҳбарлар бажарган ишларингиз учун мақтовларга кўмишлари мумкин. Йил давомида мерос ва рўзғор билан боғлиқ муаммоларга рўбарў бўласиз. Саломатлик ҳам сизга панд бермайди, жиддий хасталиклар четлаб ўтади. 2018 ушбу бурж вакилларига ҳаётий ва ижодий юксакликлар йили бўлади. Уларнинг эзгу умидлари амалга оша бошлайди. Баъзилари ўз касбларини умуман ўзга соҳага алмашишлари ҳам мумкин. Муҳими – ўз истеъдоди ва ақл-заковатини намойиш эта олишида. Оилавий хотиржамлик барқарор хонадонлардан қут-барака аримайди.

ҚОВҒА

Биринчи навбатда сиздан худо берган оптимистик ва шукроналик каби хислатларни сақлаб қолиш талаб этилади. Насиб этса, Ит йилида ҳам сиз омад оғушида умр кўрасиз. Агар қийинчиликка, заҳматга бардош бера олсангиз, 2018 йил даромадингиз ёмон бўлмайди. Оилада сокинлик ҳукм суради. Оиласизлар ҳам йил охиригача ўз тақдирдошларини учратиб, турмуш қурадилар. Тадбиркорлар йил давомида хориждаги бир неча компаниялар билан шартномалар тузади. Айниқса, молиявий аҳволингиз жуда юқори даражада бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг, бунинг савоби мўл. Тез-тез оилавий байрамлар уюштириб, ҳаётингиздан завқ олинг. Янги йилда саломатлигингизда айтарли муаммо кўзга ташланмайди. Фақат уйқу масаласида қийналишингиз мумкин. Халқона йўллар билан даволанинг, ижобий натижа беради. 2018 йил молиявий аҳволингиз тобида бўлади. Ишда раҳбарлар билан бўлар-бўлмасга баҳслашмасангиз, мартабангиз ошиши кафолатланади.

БАЛИҚ

2018 йил фақат ўзингизга ёққан иш билан шуғулланишга ҳаракат қилинг. Айниқса, касбини севадиганлар кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ижобий натижаларни қўлга киритиши мумкин. Адабиёт билан боғлиқ касб эгалари, рассомлар, актёрлар, ёзувчилар 2018 йил давомида етарлича муваффақиятларга эришадилар. Балиқ буржи вакилларининг йил давомида молиявий муаммолари осон ҳал бўлади. Қавм-қариндошлар билан орадаги меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлаш ҳам янги йил талабларидан биридир. Саломатлигингизга оид маслаҳат – кечалари тўйиб ухлашга алоҳида эътибор беринг. Мартаба масаласида қўрқмасангиз ҳам бўлади. Ишхонада раҳбарлар эътиборидасиз, ҳамкасблар ҳурматини қозонасиз.

Азизлар!

Даромадингиз кўпайсин! Омад сизни 2018 йилда ҳеч қачон тарк этмасин! Бахтли бўлинг! Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

 

 

, 2017-12-29, 22:59 194
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.