26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Борий Алихонов: “Аждодлардан мерос бойлигимиз – дўстлигимиз!”

Қозоғистон ва Ўзбекистон Рес­публи­калари ўртасида дўстлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Ку­ни-кеча Олий Мажлис Қонунчилик пала­таси раиси ўринбосари Борий Али­хонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон деле­гацияси Астана шаҳрига ташриф буюрди.

Меҳмонларни Қозоғистон Сенати Раиси Қ. Тўқаев, Қозоғистон Парла­менти Мажлиси Раиси Н. Ниғматуллин  қабул қилдилар.

Икки давлат депутатлари ва эл­­­­­­­­­­­­­­­­­­чи­ларидан иборат гуруҳга Қозо­ғис­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тон Парламенти Мажлиси депу­тат­­лари Фахриддин Қора­тоев ва Ержан Қудайберген мезбонлик қилмоқдалар. 

27 декабрь куни Астана шаҳрида Қозоғистон Республикаси Парламенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг қўшма йиғилиши ўтди.  Қозоғистондан Парламент Маж­лиси Раиси муовини Гулмира Исимбаева, Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари Бо­рий Алихонов ушбу гуруҳларга етакчи. 

Икки давлатнинг қонун чиқа­рувчи ҳокимияти вакил­лари ўрта­сидаги музока­ралар дўстона руҳда ўтди. Томонлар мулоқотни давом эттиришга аҳдлашишди. 

Учрашув чоғида Қозо­ғистонда ўзбек тилида чоп этилган “Эл­боши мак­­­туб­­­­­­­­­­­лари – тарақ­­қиёт кафо­лати” китоби ўзбе­кистонлик меҳмонларга тақдим этил­ди. 

Шундан сўнг ўзбе­кис­­тонлик депутатлар Қизил­­­ўрда вилоятида бўлишди. Сафар давомида меҳмонлар вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси фаоллари билан ҳам учраш­дилар. 

***

Жанубий Қозоғистон вилоятига ташриф қадимий Туркистондан бош­ланди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонун­чилик палатаси раиси ўринбосари Борий Алихо­нов раҳбарлигидаги делегация ҳамда мамлакатимиз вакиллари: Қозо­ғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депу­татлари Ержан Қудай­берген, Фахриддин Қоратоев, Халқаро алоқалар ва протокол бўлими Бош эксперти Алмас Қулмағанбетов, Қозо­­­­ғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқу­­­­­­­­­­­­­­­­лодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев, Жанубий Қозо­­ғистон вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев, Жану­бий Қозоғистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Алипбек Ўсербаев, вилоят маслаҳати депутати Зуппархон Чолдонов, “Жа­нубий Қозоғистон» ижтимоий-сиёсий газетаси директор-бош муҳаррири Али­шер Сотволдиевлардан иборат гуруҳ Туркистон шаҳрига ташриф буюришди. 

– Икки халқни эт билан тирноқдек бир-биридан ажратишга бўлмайди, –деди Ўзбекистон делегацияси раҳбари мухбиримиз билан суҳбатда. – Яхши кунларда ҳам, оғирчилик тушган дамларда ҳам халқларимиз ҳамжиҳат бўлган. Парламентлараро гуруҳ Сенат ва Мажлис раҳбарлари билан мулоқот қилди. 

Икки мамлакат парламентлари  ўрта­си­­­даги иқтисодий алоқаларни мустаҳ­камлашимиз, икки мамлакат раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Нурсултан Назар­баев ўртаси­даги ўзаро биродарлик, стратегик шерикликдан ибрат олишимиз керак. 

Бугун тасаввуф фалсафасининг тур­­­­­­­­­­­­кий оламдаги энг буюк намоян­да­ла­ридан бири – Аҳмад Яссавий қабрини зиёрат қилдик. Ўйлайманки, бевосита алоқаларимиз янада мустаҳ­камланади.

parlam.kz, 365info.kz сайтлари ва мухбирларимиз маълумотлари асосида тайёрланди, 2017-12-29, 23:02
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.