26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Қорбободан китоб сўрайман”

“Ўтрор” вилоят кутуб­­­­­­хона­сида “Ақерке” болалар бўлими очилган.  Бадиий китоб билан ошино тутинган 4700 нафар  бола бу ерга мунтазам қатнаб туради. 

Бўлимда 5-12 ёш орали­­­­­­­­­ғида­­­ги китобхонлар халқ оғзаки  ижодидан эртаклар, достонлар ва ҳикоялар билан танишадилар. 

 – Кутубхона  бир неча бўлимлардан ташкил топган, – дейди бўлим раҳбари Айнур Қуралбекова. – “Ақерке” бўлими доимо кичкинтойлар билан гавжум. Бу ерда улар ўқиган эртаклари, достонлари ва ҳикоялари юзасидан иншо ҳамда баёнлар ёзиб, фикр алмашадилар,   қаҳрамонларнинг суратларини чиза­дилар. 

Китоб мутолаасига 2012 йилдан буён мунтазам қатнашиб келаётган Шимкент шаҳридаги 80-сонли умумий ўрта мактабнинг 5-синф ўқувчиси Симбат Бидайбек ва шу таълим масканининг 6-синф ўқувчиси Сая Балқибек ҳамда  116-сонли умумий ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси Нурсая Ғалимжан қизи кутубхонада ўтказиладиган турли танловларда иштирок этиб, совринли ўринларга муяссар бўлишибди. 

Пайтдан фойдаланиб, кичкинтой китобхонларни суҳбатга чорладим.

–Айтингларчи, Янги йилда сизлар Қорбободан қандай совға кутяпсиз?

Симбат Бидайбек: 

– Мен Қорбободан Мағжан Жума­баевнинг шеърлар тўпламини кутяпман. Озгина умр кечириб, халқига бир олам маънавий бойлик қолдирган қозоқ халқи буюк шоирининг ҳаёт йўли ва ижоди менга жуда ёқади.

Сая Балқибек: 

–Мен эса Қорбободан оиламизга тинчлик ва тотувлик, бахт-барака сўра­ган бўлар эдим. Яқинларим ҳамиша соғ-саломат бўлишини истардим. 

Нурсая Ғалимжанқизи:

 – Мен Қорбободан қозоқ халқ эртаклари ва достонлари тўпламини кутяпман. Менга эртак қаҳрамонлари жуда ёқади. Айниқса, Алпомиш дос­тонини такрор ва такрор ўқигим келади.

“Ўтрор” кутубхонасининг 1-тои­фали кутубхоначиси Бўтакўз Ма­мит­бекова ёш китобхонларнинг суҳбатига аралашди.

– ХХI аср ёшлари компьютер ва қўл телефонларидан жуда кўп фой­даланишади, – деди у. – Бу техни­канинг ривожланганини, ёшлари­­мизнинг интернетдан фойдалана олишини кўр­сатади. Лекин улар соғликка ўта зарарли эканини кўпчилик билмайди. Айрим болалар куну тун телефонда турли ўйин­­­­лар билан машғул бўладилар. Бу, биринчидан, боланинг онгини заҳар­­­­­лайди, соғлигига  путур етказади, иккин­чидан уқиш қобилиятини, билимга иштиёқини сусайтиради ва уни одамови қилиб қўяди. Китоб ўқиган бола эса мустақил фикрлай олади. Асардаги ғоя ва қаҳрамонлар орқали ҳаётни аста-секин ўрганиб, ҳалоллик ва тўғрилик, ота-онани ҳурмат қилиш, ватанпарварлик каби хусусиятларни шуурига сингдириб боради. 

Болалар бугун тақдимоти ўтаётган “Элбоши мактублари – тараққиёт кафо­лаи” китобига ҳам қизиқиш билдириб, мавзулар билан танишиб чиқдилар.

С. ШАРИФБОЕВА. С. ИСАМАТОВ сурати, 2017-12-29, 23:05 207
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.