26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шифокорлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Жанубий Корея Республикаси соғликни сақлаш соҳасидаги бир гуруҳ малакали шифокорлар билан учрашди.

Корея Соғликни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигига қарашли KHIDI (Корея Республикаси соғликни сақлаш индустриясини ривожлантириш институти) вакиллари билан бўлган мулоқот чоғида ушбу элдаги илғор тўрт клиника мутахассислари KHIDI халқаро соғликни сақлаш департаменти директори О Джонг Хи бошчилигида қатнашдилар. Минтақа раҳбари мартабали меҳмонларга вилоятимизга  махсус хизмат сафари учун миннатдорчилик билдириб, келажакда Жанубий Корея билан Жанубий Қозоғистон вилояти шифокорлари тажриба алмашиш мақсадида тиғиз ҳамкорлик ўрнатишига ишонч билдирди.

– Жанубий Қозоғистон афсонавий Буюк Ипак йўлининг бўйи – тўққиз йўлнинг чорраҳасида жойлашган минтақа. Вилоятимизни Осиё ва Европанинг ўртасидаги макон дейиш мумкин. Иқлими қулай, табиати ажойиб,  юртимиз бўйича аҳоли ўта зич жойлашганини ҳам таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, ўлкамизга барча минтақалар ва хориждан меҳмонлар тез-тез келиб туришади. Шунинг учун бу ерда Жанубий Корея билан биргаликда тиббиёт соҳаси бўйича олий ўқув юртини очишга бўлади, деб ҳисоблайман. Зеро, минтақада қайта ўқиб, билимини мустаҳкамлашга интилаётган тиббиёт соҳаси мутахассислари кўп, – деди ҳоким.

Ўз навбатида сўз олган KHIDI халқаро соғликни сақлаш департаменти директори О Джонг Хи Жанубдаги тиббиёт хизмати сифатини юксалтириш учун икки йўналишда иш юритиш кераклигини айтди. Унинг биринчиси – минтақадаги тиббиётга замонавий технологиялар ва тиббий асбобларни жорий этиш бўлса, иккинчиси – шифокорларни малака ошириш курсларида ўқитиш. Бу иш ҳозирги кунда Саудия Арабистони шифокорлари томонидан олиб борилаётганини маълум қилган О Джонг Хи бундай алоқаларнинг Қувайт давлати билан ҳам ўрнатилаётганини қайд қилди.

Учрашув якунида, томонлар ўзаро самарали ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга ошириладиган ишлар режасини келишиб олдилар. Чунончи, Жанубий Кореянинг 4та клиникаси билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Жанубий Қозоғистон вилоят соғликни сақлаш бошқармаси ва Корея Республикаси соғликни сақлаш индустриясини ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

 

М. АБДУРАИМОВА., 2017-05-04, 11:49 196
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.