26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Вена бали» – Европача тарбия омили

Бундан икки аср муқаддам Европада ёш йигит-қизларни аслзодаларга хос тарбиялаш мақсадида турли маданий тадбирлар уюштириш урфга айланган эди. 

“Вена бали” номи билан тарихда қолган кўнгилочар кеча ҳам айнан 19-асрнинг биринчи ярмида Вена шаҳрида илк бор ўтказилган ва кейинчалик бутун Европага тарқалганди. Ушбу балга олдиндан жиддий тайёргарлик кўрилар ва мўйлаби сабза ура бошлаган йигитлар кеча давомида қизларга нисбатан олижаноблик, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш орқали жамиятда эр кишининг ўрни-мавқеини тўлиқ намоён этишга ҳаракат қилишарди. Бу ўз навбатида уларда мардлик, жасурлик, ҳар қандай майда-чуйда гап-сўзлардан устун туриш сингари хислатларнинг шаклланишига туртки бўларди. 

“Вена бали” бундан ўн йил муқаддам илк бор Алматида уюштирилган эди. Буни қарангки, мана тўрт йилдирки, йигит-қизларда хуштавозелик, жўмардлик каби умуминсоний хислатларни шакллантиришга хизмат қиладиган ушбу маданий кеча илк бор Гулчеҳра Камол қизи раҳбарлик қилаётган Оқсувкентдаги А. Исмоилов номли касб-ҳунар коллежи жамоаси томонидан мунтазам уюштириб келинади. Куни кеча туман марказидаги муҳташам ”Ақ маржан” тўйхонасида устозлар ва талабалар яна навбатдаги кечага йиғилишди. Улар балда қатнашиш учун қарийб икки ой хореографлар Ирина Федюжина ва Айжан Заттибекдан Европача рақс сирларини ўрганишди. 

– ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси тизимига кирган “Вена бали”да истаган одам иштирок этиши мумкин. У эстетик дид – кўпчилик олдида ўзини тута билиш, санъат асарларидан завқлана олиш маданиятини ҳам ўргатади. Кечада талабалар қаторида ёш ўқитувчилар ҳам фаол иштирок этишди. Энг муҳими, йигит-қизлар бир-бирлари билан жуфт рақс тушибгина қолмай, ўзаро муносабатларини яқинлаштиради. Бирга рақс тушганлар орасида кейинчалик муҳаббат ришталари пайдо бўлиб, пировард натижада никоҳ тўйларини нишонлаганлар ҳам йўқ эмас, – дейди хореограф И. Федюжина.

Тадбирда иштирок этганлар мумтоз мусиқа янграган “Вена бали”дан олам-олам таассурот олган бўлса, ажаб эмас.

И. КАРИМОВ, 2017-12-29, 23:10 759
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.