26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Файзи бисёр раҳбар

Эзгу ниятларга эришишга интилган инсоннинг умри шиддаткор вақт тарозуси олдида бир лаҳзадек гап. Зеро, ҳар бир шахс ҳаётда ўз ўрнини топиш, эл орасида муносиб обрў-эътибор қозониш иштиёқида яшайди. Бунга мушарраф бўлиш эса унинг билими, заковати, истеъдоди, ўз касбини нечоғлик ўзлаштирганига боғлиқдир. 

Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги Бўтабой Содиқов номли тўлиқсиз ўрта мактабида қарийб 40 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Султонниёз Ёрматовнинг ҳаёт йўли ана шундай касбга фидойилик намунасидир. У эсини танибдики, ҳаёти қадрдон мактаби билан боғланди. Бунга балки, раҳматли падари бузруквори, узоқ йиллар “Красный Октябрь” колхозига раҳбарлик қилиб, “Тўйчи раис” номи билан машҳур бўлган Тўйчи отага тегишли уйнинг шундоққина мактаб ёнида жойлашгани сабаб бўлса, ажабмас. Султонниёз ҳам мактаб остонасини ҳатлабди-ки, педагогика соҳасига боғланди-қолди. 

У 1979 йили Тошкент Давлат университетини тугатиб, шу йили бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишга қабулланади. Ташкилотчилик қобилияти туфайли кўзга тушиб, аввал ёшлар ташкилотига, сўнгра касаба уюшма қўмитасига етакчилик қилади.1994 йилгача мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб, сўнг директорликка тайинланади. 

У даставвал жамоадошлари эътиборини бироз йиллардан буён йиғилган масалаларни ҳал этишга қаратди. Унинг раҳбарлигида ўқув-тарбия ишлари жонланди, кадрлар жой-жойига қўйилди. Асосий муаммолардан бири – мактаб биносининг мослаштирилгани, анча йиллардан буён тўла таъмирдан ўтказилмагани эди. 2012 йили ҚР Бош вазири К. Масимов, 2013 йили ҚР Таълим ва фан вазири А. Саринжиповларнинг мактабга ташрифидан сўнг бу масалада ижобий ўзгаришлар юз берди. Мактаб 2012 йили тўла таъмирдан ўтказилди. Спорт майдончаси эса ҳомийлар кўмагида тартибга келтирилди. Жорий йилда республика бюджетидан янги бино қурилиши учун маблағ бўлинди, уни келгуси йилда фойдаланишга топшириш кўзланмоқда.

Султонниёз ака файзи бисёр, ширинкалом, хуштабиат инсон, давраларнинг “гули”, шу боис, ҳамиша ҳурматга сазовор. У “Хоразм лазгиси”га хиром этганида, доирани моҳирона чертганида, ўзбек мумтоз шоирларининг шеърларини завқ билан ўқиганида дилингиз яйраб кетади.

Шу кунларда муборак 60 ёшини қаршилаётган Султонниёз акани самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, ишларида омад, оиласига бахту саодат тилаймиз!

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-12-29, 23:14 730
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.