26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги йилда янги тилаклар, ушалаверсин орзу-истаклар!

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам ҳамюртлар! Барчангизни кириб келаётган Янги – 2018 йил билан чин юракдан муборакбод этиб, табрикларимизни йўллаймиз.

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевга! 

Ватанимиз кечаси-ю, бугуни ҳам эртаси, 

Ҳаётимиз ободлиги – Сиздан, элнинг отаси.

Келажаги порлоқ йўлга бошлаб, ибрат кўрсатган, 

Ватанпарварликдан нишон сўзингиз ҳар биттаси.

Янги йилда Сизга дилдан барча қозоғистонлик, 

Тилагаймиз узоқ умр бирла мустаҳкам соғлик!

 

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаевга!

Жанубий ўлкамиз кўркига чирой, 

Қўшилиб бормоқда кундан-кун яшнаб, 

Сиздек оқил раҳбар тураркан бошда, 

Мудом юртимизга нур сочар офтоб. 

Омадлар ёр бўлиб бу янги йилда, 

Умрингиз айлагай Оллоҳ зиёда.

 

“Жанубий Қозоғистон” газетасининг бош муҳаррири Алишер Сотволдиевга!

“Йигит султони” деб Исроил оқин, 

Сизга тўғри баҳо берган экан-ов. 

Маърифат бобида ким кўмак истар, 

Хизматига ҳозир бўласиз дарров. 

Жамоа аҳлингиз ишига таҳсин, 

Умрингиз дафтари мазмунга тўлсин, 

Янги йил айёми муборак бўлсин! 

Ижод йўлингизга нур сочиб келсин!

 

Сайрам тумани ҳокими Бахтияр Мамаевга!

Орзулар амалга ошмоқда бир-бир, 

Туман шаҳар тусин олмоқда.

Ҳар уйга файз берди “зангори олов”, 

Халқ корин ўйлаган Сизга ташаккур!

Бахт омад, зафар кетмасин қўлдан, 

Кўнглимиз чоғ бўлсин келаётган йилдан!

 

Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси Икромжон Ҳошимжоновга!

Миллий фахр, миллий ифтихор, 

Туйғусин юракдан ҳис этган Сиздек –

Ўзбегим султони бор экан шояд, 

Бизларни етаклар зафарларга тек.

Бахтимизга, этиб кўксингиз қалқон, 

Дадил бораверинг чўққилар томон!

 

Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бадриддин Нишонқуловга!

Юз йилда бир марта туғилар сиздек, 

Халқнинг бахтига Худо суйган зот. 

Эзгулик йўлига бағишлаб борин, 

Маърифат байроғин кўтарган озод.

Олтин бошингизга олтин тож бўлиб, 

Келгай Янги йилда бахтлар беҳисоб!

 

Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ғанишер Раимқуловга!

Мард бўлиб майдонга тушган шер йигит, 

Миллий қадриятни ор-номус билиб, 

Жонлантириб қўйиб ишни туманда, 

Юзингиз ёруғдир шу кунга келиб, 

Босган изларингиз гулга тўшалсин, 

Янги йил орзулар бари ушалсин!

 

Қорабулоқ қишлоғи ҳокими Абдуғофир Абдуқодировга!

Туғилган заминга меҳрингиз чексиз, 

Халқ сизга ишончин ортмаган бежиз. 

Эл юкин йигитнинг нори кўтарар, 

Обрўйингизга кўз тегмасин ҳаргиз.

Янги йил истиқбол эшигин очсин, 

Бор ниятларингиз амалга ошсин!

 

Қорабулоқ қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раис Муҳиддин Сиддиқовга!

Дегайлар: “Йигитга етмиш ҳунар оз”,

Бунга йўқдир бизда зарра эътироз.

Директор, депутат, раислик ишин, 

Уддасидан чиқиб, эплаяпсиз соз.

Ғайратингизга ҳеч кўзлар тегмасин, 

Шижоатга балли, офарин, таҳсин!

 

“Адабиёт ва Санъат” газетасининг бош муҳаррири Абдуғаффор Маҳаммедовга!

Игна билан қудуқ қазиб, элдан топиб эътибор, 

Адабиёт оламига берибсиз бор меҳрингиз.

Раҳмат, деймиз Сизга мухлислар номидан,

Зиёкорлар қаторидан топгансиз ўз ўрнингиз. 

Маънавият бўстонида зиё сочиб, чарчаманг, 

Янги йилда янгиликлар кўнглингиз этсин чаман!

 

“Саодат сари” журналининг бош муҳаррири Муҳайё Бегматовага!

Нафис овозингиз ортида ўктам,

Забардаст юракнинг сози жаранглар.

Саодатга чорлаб ёшу қарини, 

Ҳар тонг қучоғида бахтингиз янграр.

Янги йил шукуҳи илҳомлаб аъло, 

Ижодий парвоздан тўхтаманг асло!

 

“Сайрам садоси” газетасининг бош муҳаррири Абдусаттор Умаровга!

Баҳорий табиат, илиқ чеҳрангиз, 

Кўрган одам дили нурафшон бўлар.

Ранг-баранг мавзулар ҳар саҳифада, 

Газетангиз ўқиб, кўнгиллар тўлар. 

Янги йилда қалблар илҳоми тошсин, 

Мухлисларнинг сони уч ҳисса ошсин!

 

“Жануб жарчилари” медиахолдингининг директори Гулираъно Расуловага!

Жар соласиз янгиликдан тўхтамай, 

Огоҳ этиб юртни яхши-ёмондан.

Ҳақ йўлида меҳнатингиз беқиёс.

Олқиш ёғар, раҳматлар ҳар томондан. 

Омон бўлгин, халқим “Жануб жарчиси”,

Рўёбга чиқсин тилакларим барчаси. 

 

Барча азиз ва қадрдон ижокорларга!

Қора тун қўйнидан суғуриб тонгни, 

Минглаган қалбларга этасиз ҳадя.

Умрингиз шом янглиғ сўниб борсада, 

Тафтингиз илитар оламни яна. 

Юраклар қони-ла битилган сўзлар, 

Ҳавога учмагай зарра учқуни.

Янги йил тилаклар ижобат бўлиб, 

Ижодий зафарлар қучинг ҳар куни !

Гули Осиё., 2017-12-29, 23:20 870
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.