26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Йил муваффақиятлари: ўтган йилга сарҳисоб

Саноқли лаҳзалардан сўнг Мустақил Қозоғистонимизнинг 26-йили тарих қаъридан жой олади. Буюк довонларни забт этган мамлакатимиз та­рақ­қиётида Жанубий Қозо­ғистоннинг ҳам муносиб улуши бор.

 

2017 йилда Туркистон шаҳри “Туркий оламнинг маданий пойтахти” мақомига эга бўлиб, туркийзабон мамлакатлар ўр­тасидаги қардошлик ва дўст­лик алоқаларини мус­таҳ­камлашга доир жуда кўплаб тадбирлар ўтказилди. 

Тарих зарварақларига битилган 2017 йилда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ташаббуси билан вилоятнинг энг муҳим – уй-жой, ижтимоий иншоотлар, қишлоқ хўжа­­лиги, туризм соҳаларида улкан ютуқларга эришилди. Қолаверса, Астанада “Келажак энергияси” мавзуида ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси муваффақиятли ўтишида Жану­бий Қозоғистон вилоятининг улуши салмоқли бўлди. 

2017 йил жуда муҳим ва оламшумул воқеалар билан ёдда қолди. 28-Бутунжаҳон Қишки универсиадасида вилоятимиздан беш нафар спортчи иштирок этди ва совринли ўринларга эришди.

Йил бошида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ташаббуси билан “Шатқал” дастури қабул қилинди. Шимкентнинг “яшил белбоғи” лойиҳаси бўйича 16 минг гектарнинг 600 гек­тарини ўзлаштириш режалаштирилиб,  бўш ётган сайхонликлар, ҳудудларга манзарали дарахтлар, анвойи гул кўчатлари экила бошланди. Сайхонлик ўзлаштирилиб, дам олиш масканлари бунёд этилди.

Элбоши топшириғига мувофиқ учта йирик мегаполиснинг бирига айланиши мўл­жалланган Шимкентнинг меъморий, инфра­тузилмавий лойиҳасига янги йўналишлар киритилди.

Иқтисодиётни юксалтириш мақсадида халқаро аҳамиятга эга “Тошкент – Термиз” йўналишидаги автомобиль йўли ва “Сирдарё” ўтказиш бекати очилди. Самарқанд –Шимкент, Чордара – Жетисай – Жиззах йўна­лишида автобус қатнови йўлга қўйилди.

Вилоятнинг ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Йилнинг биринчи чорагида 91та ижтимоий иншоот фойдаланишга топширилди. Ж. Туймебаев 14та хориж дав­лати элчилари ва тадбиркорлари билан учрашди.

Қозоқ-Ўзбек, Қозоқ-Турк бизнес-форум­лари, ОАВ вакиллари ва ишбилармон аёллар форумлари, жами 12та халқаро даражадаги тадбир ўтди.

Жанубга сармоя жалб этиш мақсадида “Туғилган юртни гуллатиш – фарзандлик бурчи” республика акцияси ўтказилди.

Туркистонда республикада ягона – бир кеча-кундузда 100 тонна туя ва бия сутини қайта ишлайдиган “Golden Cemal Group LTD” МЧБ пойдевори қаланди.

“Тассай” индустриявий ҳудудида тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарадиган “Marai E7 Group” заводи ишга тушди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам катта ўзгаришлар юз берди.

Вилоятда олти ойда 50 мингдан зиёд майда хўжаликлар бирлашиб, 438та қишлоқ хўжалиги ширкати тузилди, йил охирига келиб уларнинг сони деярли 600 дан ошди. Шунингдек, минтақада ипак газлама ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, пиллачилик қайта тикланди.

Жорий йилда экин майдони 792,3 минг гектарни ташкил этди. Интенсив боғларда ҳосилдорлик гектар бошига 500-600 центнер­дан тўғри келди. 493 гектарда ёнғоқзор ва илк бор 50 гектарда бодомзор барпо этилди.

2017 йили мол бўрдоқилаш майдончалари сони 12163тага, оилавий фермалар 1938тага етди. 33та янги  сут қабуллаш бекати очилди.

Вилоят марказида “AgriNek Shymkent –2017” халқаро ихтисослаштирилган кўр­газмаси ўтди.

Вилоятда илк бор қишлоқ хўжалиги меҳ­наткашларининг “AGROFEST-2017” фес­тивали юксак даражада ўтказилди.

Ўрдабоши туманида энг сўнгги русумда жиҳозланган “Борте-Милка” роботлаш­тирилган мажмуавий сут фермаси ишга тушди.

2017 йил апрелида Элбоши Нурсултан Назарбаев иш сафари билан Жанубга келиб, “Қозоқ элига минг ташаккур!” ёдгорлигининг очилиш маросимида иштирок этди ва собиқ “Қозоғистон” кинотеатри ўрнида янгидан очилган “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида бўлди.

Вилоятнинг бир гуруҳ журналистлари, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳалари ходимлари тажриба алмашиш мақсадида Туркия давлатида бўлиб қайтдилар.

ЭКСПО – 2017 кўргазмасида вилоят ма­да­ният кунлари ташкил этилиб, унинг дои­расида 10185та тадбир ўтказилди. Кўр­газмани 4 мингдан зиёд ўқувчи томоша қилиб қайтди.

Жанубдан ЭКСПОга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган карвонлар жўна­тилди.

“Серпин – 2050” дастури доирасида ОЎЮга 3793, коллежларга эса 720та давлат гранти ажратилди.

Республикада кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланувчилар сони бўйича кар­вонбошилик қилаётган Жанубда бугунги кунда субъектлар сони 177700дан ошиб кетди. Соҳада иш билан таъминланганлар сони 332000 кишига етди.

Шимкент шаҳрида қуввати 0,5 мегаваттни ташкил этадиган Марказий Осиёдаги даст­лабки “Биогаз ускуналари мажмуаси” ишга туширилди.

Юқорида таъкидланганидек, Жануб ижти­моий-иқтисодий соҳаларида жадал ри­вожланиб, буюк довонларни забт этмоқда.  Жанубий Қозоғистон вилоятининг 2017 йилги минтақавий маҳсулоти ҳажми 3,3 трлн.тенгега, қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳ­сулоти ҳажми 497,8 млрд. тенгега етди. 

Дарҳақиқат 2017 йил баракали ва даро­мадли бўлиб, катта муваффақиятлар билан якун топмоқда. Буларнинг барчаси давлат қўллови ва заҳматкаш Жануб аҳлининг фидокорона меҳнати натижасидир.

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-12-29, 23:27 160
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.