26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Элбоши мактублари –– эл кутубхонасида

Куни-кеча “Ўтрор” кутубхонасида “Элбоши мактублари – тараққиёт кафолати” китоби ва “Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти” фотоальбоми тақдимоти ўтди. Мамлакатимиз Президентининг Мактублари ҳамда дастурий мақолалари ўрин олган ушбу тўплам илк бор вилоятимизда чоп этилди. 

Тадбирда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими ўринбосари Улас­бек Садибеков, Қозоғистон ўзбек этно­маданият бирлашмалари “Дўст­лик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳо­шимжонов, “Нұр Отан”партияси вилоят филиали раисининг ўринбосари Ба­ур­жан Қуанишбеков, жамоат ар­боблари, ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

– Бугун биз минтақа раҳбарининг ташаббуси билан чоп этилган иккита китобнинг тақдимотини ўтказмоқдамиз, – деди Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Уласбек Са­дибеков. – Биринчиси, Элбошининг 1997-2017 йилларда Қозоғистон халқига йўллаган Мактублари. Ўзбек тилида. Уларни “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси жамоаси бош муҳаррир Алишер Сотволдиев бошчилигида жамлаган. 

Бунинг учун улкан меҳнат сарфлан­ганини таъкидлаш лозим. Бундан таш­қари 2017 йил муқаддас Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан мартдан бошлаб беш ой ичида 40 дан ортиқ тадбир ўтказилди. Жанубий Қозоғистон  вилояти ҳокими Жансейит Туймебаевнинг қўллови ва ҳомийлигида таниқли шоир Темирғали Кўпбаев чоп эттирган  фотоальбомда эса  ушбу тадбирларнинг барчаси ҳақида батаф­сил маълумотлар берилган. 

Тақдимот маросимида сўзга чиққан  «Жанубий Қозоғистон» ижтимоий-сиё­­­­сий газетасининг Бош муҳаррири Али­­шер Сотволдиев китоб Элбошининг дастлабки Мактуби – «Қозоғистон – 2030» стратегияси эълон қилинганига 20 йил тўлиши ҳамда Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан тайёр­лан­ганини, мақсад – ўзбекзабон ўқув­чиларга Президент сиёсати, мактуб­лари ва дастурий ҳужжатларини она тилларида етказиш ва яқинроқ тани­шишларига имконият яратиб беришдан иборат эканини  уқтириб ўтди.

– “Элбоши мактублари – тараққиёт кафолати” китобини чиқариш фикри таҳририятимизда вилоятимиз ҳокими Жансейит Туймебаев  билан учрашув­дан кейин туғилганди,  – деди у. – Жа­ми минг нусхадаги тўпламга бўлган эҳти­ёжни ҳисобга олган ҳолда  қатор кутубхоналарга, шу жумладан, ўзбек тилида таълим берадиган барча мак­­­­табларга уни бепул тарқатишга қарор қилдик. 

Жорий йилда Туркистон шаҳрига – туркий оламнинг маданий пойтахти мақоми берилиши муносабати билан вилоятимизда Туркия, Ўзбекистон, Озар­байжон, Қирғизистон ва жаҳоннинг  бошқа мамлакатлари вакиллари ишти­рокида талай халқаро тадбирлар ўтка­зилди. Дунё тан олган кўҳна шаҳри­миз шуҳрати янада ошди. “Тур­кис­тон – туркий оламнинг маданий пой­тахти” фотоальбоми ана шу шукуҳли кунларни саҳифаларида акс эттирган. Тақдимотда сўзга чиққан фотоальбом ношири Темирғали Кўпбаев унинг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Қозоғистон Республикаси Конс­ти­туцияси Давлат раҳбарига йил сайин Қозоғистон халқига Мактуб йўллаш масъулиятини юклайди. Бу ҳужжат илк бор йигирма йил муқаддам “Қозоғистон – 2030” стратегик тараққиёт дастури сифатида эълон қилинганди. “Ўтмишни билмаган бугунни қадрла­майди. Бугунни қадрламаганнинг келажаги йўқ”.  

Ушбу нақлнинг ҳаққонийлигига шубҳа йўқ. Вилоятимиз раҳбари Жансейит Туймебаевнинг таклиф-тавсияси билан  “Жанубий Қозоғистон” газетаси жамоаси томонидан ўзбек тилида нашр қилинган “Элбоши мактублари – тараққиёт кафо­лати” китоби яқин ўтмишимизда юз берган улкан ўзгаришлар хусусида  батафсил маълумот беради. 

Тўпламни  тайёрлашда Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раисининг ўрин­босари Дархан Минбай, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев, Давлат ва жамоат арбоби  Рўзақул Холмуродов, вилоят ҳокими ўринбосари Уласбек Садибеков, вилоят ҳокими матбуот коти­би Бейсен Тажибаевларнинг берган маслаҳатлари катта ўрин тутди. 

Тақдимот маросимида қатнашган бир гуруҳ инсонлардан таассуротларини ўртоқлашишни сўрандим.

Икромжон ҲОШИМ­ЖОНОВ, Қозоғистон ўзбек этномаданият бир­лашмалари “Дўстлик” ҳам­жами­яти раи­­­­­си:

– “Элбоши мактублари – тараққиёт кафолати” китобида Элбошининг 1997 йилдан бугунги кунгача бўлган мактублари, дастурий мақолалари  мужассам экан. Ушбу китоб чоп этили­шининг ўзи маънавий янгиланиш жара­ёнига бир туртки бўлиши шубҳасиз. Бугунги кунда зиёлилар мазкур китоб орқали барча Мактубларни кўздан кечиришлари, Мустақиллигимиз та­ри­хини такрор ўрганишлари, ўз фао­лиятида фойдаланишлари мумкин. 

Айниқса, ўқитувчилар учун жуда зарур қўлланма бўлади. Мактаб ку­тубхоналарига етказиб берилиши эса жуда савоб иш. Отахон ўзбекзабон газетамиз – “Жанубий Қозоғистон” таҳ­ририяти жамоасининг  меҳнати, бош муҳаррирнинг ташкилотчилик қобилияти таҳсинга лойиқ. 

Бауржан ҚУАНИШБЕКОВ,  “Нур Отан”  партияси  вилоят бўлими раисининг  ўринбосари:

 – Ҳақиқатан бу нафақат вилоят, балки мамлакат миқёсидаги муҳим   воқеа. Қозоғистонда 130дан зиёд эт­нос вакиллари истиқомат қилади.  Мактублар тўпламининг ўзбек тилида чоп этилиши  қозоғистонликларнинг бир чанғароқ остида аҳил-тотув ҳа­ёт кечираётгани, ҳуқуқлари тенг­ли­ги, барча имконятлардан тенг фойда­ланаётганидан далолат беради.

 Дўсимбай  ШЕРИМҚУЛОВ, меҳнат фахрийси: 

– “Элбоши мактублари – тараққиёт кафолати” китобининг тақдимотида иштирок этаётганимдан бағоят хур­санд­ман. Бу ўз вақтида қилинган  жуда ўринли иш бўлибди. “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси раҳбари Алишер Ғофуржон ўғлига миннатдорчилик билдираман. Эндиликда ўзбек биродарларимиз Элбоши мақолаларини она тилларида бемалол ўқий оладилар. Қозоқ ва ўзбек халқлари қадимдан дўст, тотув, урф-одатлари, анъаналари ҳам ўхшаш. Ушбу тўплам бу дўстликни янада  мус­таҳкамлашга муносиб ҳисса қўшади, деб ўйлайман. 

Суннатулло АКРОМОВ, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Чашма” ижодий уюшмаси раиси:

– Ажойиб тадбирнинг гувоҳи бўлдик. Мана шундай ажойиб китоблар туфайли билимнинг қадрини, зиё қадрини яна­да чуқурроқ англаймиз. Барчамизга  тарихимизни ўрганиб, келажагимизни чамалашга кўмаклашадиган янги им­ко­­­ният муборак бўлсин! Бунинг учун “Жанубий Қозоғистон” газетаси раҳбари Алишер Сотволдиевга, газета жамоасига ташаккурлар айтамиз.

, 2017-12-29, 23:36
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.