26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳурматли жанубийқозоғистонликлар!

Сизларни Янги йил байрами билан чин юракдан табриклаймиз!

Барчага қалб қувончи ва хуш кайфият ҳадя  этувчи бу айём ўтган кунларимизни сарҳисоб қилиб, келажакка режалар тузиладиган ажойиб дамлар.

Ўтган йил элимиз учун самарали ҳамда тарихий воқеаларга бой йил бўлди. Дунёвий иқтисодий инқирозга қарамай, Элбошининг оқилона сиёсати туфайли биз муносиб, фахрланишга арзийдиган муваффақиятларга эришдик. Пойтахт тўрида ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмасининг ўтиши ҳамда элимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг муваққат аъзоси бўлиши ва Алматида Универсиада – 2017 спорт мусобақаларининг ўтиши Қозоғистоннинг дунё миқёсидаги нуфузи ошганини исботлайди. Бу Президентимиз Нурсултан Абишули Назарбаев доно сиёсатининг маҳсулидир.

2017 йил республика қатори Жануб учун ҳам муваффақиятли йил бўлди. Сармоя жалб қилиш, қурилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳоли манзилларини газ билан таъминлаш каби турли соҳалар бўйича минтақамиз  олдинги сафларда.

Жорий йил 620 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилиб, 6553 нафар жанубийқозоғистонлик янги уйли бўлди. Вилоят ҳудудида 73 мингга яқин иш ўрини очилди. Янги 32та мактаб ва 34та соғликни сақлаш иншооти фойдаланишга берилди. Шунингдек, 114та мактабгача тарбия муассасаси ишга туширилиб, минтақадаги  болакайларни болалар боғчаси билан таъминлаш кўрсаткичи 84,9 фоизга етди.

Минтақадаги 44 та аҳоли манзили табиий газ, 5та аҳоли манзили ичимли сув билан таъминланди. Вилоят ҳудудида 245та кўп қаватли уй қурилиши юритилиб, 91та уй фойдаланишга топширилди.

Спортчиларимиз жаҳон мусобақаларида юксак довонлардан кўриниб, давлатимиз шарафини ҳимоя қилишди. Бу, 2017 йилда амалга оширилган ишларнинг бир қисмигина, холос. Бизнинг бу ютуқларимиз келгуси йилда янада ортишига ишонамиз.

Қадрли ҳамюртлар!

Вилоят аҳлининг тотувлиги, ҳамжиҳатлиги ҳамда меҳнатсеварлиги туфайли  минтақамизнинг кўркига кўрк қўшилиб, фаровонлигимиз йилдан-йилга ортиб бормоқда. Янги йил элимиз учун баракали бўлиб, барча оилаларга шодлик ва қувонч олиб келсин! Сизларни Янги йил байрами билан қутлаб, элимизга тинчлик, хонадонингизга омонлик, бахт-барака тилаймиз!

 

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими. Қ. БАЛАБИЕВ, Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳати котиби., 2017-12-29, 23:43
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.