26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Н. Назарбаев: “Барча ғалабаларимиз ҳар биримизнинг меҳнатимиз маҳсули!”

Элбоши Астана шаҳрида ўтган Янги йил хайрия балида иштирок этди. Йиғилганларга мурожаат этаркан, Давлат раҳбари Янги йил ўзи билан бирга хуш кайфият ва ёрқин келажакка ишонч олиб келишини таъкидлади. 

– Ўтган йил ёрқин ва кўламдор воқеалари билан ёдимизда қолди, – деди Қозоғистон Президенти. – Қишки Универсиада ва ЭКСПО – 2017 кўргазмаси қозоғистонликлар ҳамда хорижлик меҳмонларимизга спорт ва янги технологиялар байрамини тақдим этди. Биз Ислом ҳамкорлиги ташкилоти саммитини юксак даражада ўтказдик. 

Нурсултан Назарбаев мамлакатимизнинг Бирлашган Миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашида тинчлик ташаббусларини олға сураётганини таъкидлади. Келгуси йилда эса мамлакатимизда Жаҳон ва анъанавий динлар раҳбарлари съезди, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш ва бошқа муҳим тадбирлар ўтади. 

– Барча ғалабаларимиз ҳар биримизнинг меҳнатимиз маҳсули! – деди Элбоши. – Ҳар бир фуқаромизнинг Қозоғистон муваффақиятларида ҳиссаси борлигини ҳис этиши жуда муҳим.

Нурсултан Назарбаев нутқи ниҳоясида қозоғистонликларга соғлик-саломатлик, шодлик ва бахт тилади. 

Янги йил балида жамғарилган маблағ хайрия мақсадларида ишлатилади. 

akorda.kz сайти маълумотлари асосида тайёрланди, 2017-12-29, 23:45 724
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.