26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳижоб кийиш урф эмас

“Ижтимоий тотувлик” ДКК мажлислар залида вилоят ҳокимлиги қошидаги диний бирлашмалар билан алоқлар вилоят кенгашининг мажлиси ўтди. Тадбирни дин ишлари бошқармаси бошлиғи С. Сапарбаев олиб борди.

– Вилоят дин ишлари бошқармаси томонидан ўтган йили қатор тадбир­лар, илмий-амалий анжуманлар уюштирилди. Шаҳар, туманларда омма орасида диний экстремизмнинг олини олиш, ҳижоб кийиш ёт одат эканини аҳолига тушунтириш, диний барқарорликини таъминлаш юзасидан ҳам тадбирлар ўтказилди, – деди Самат Айдарханули. – Натижада таълим муассасаларида ҳижоб кияётганлар сони анча камайди. Ёт оқимларга қарши кураш давом этмоқда.

– Биз, энг аввало, ўз хатоларимизни тўғирлашимиз керак. Юзни ёпиб юриш, рўмол ўраш, чиммат тақиш – буларни бир сўз билан ҳижоб деб бўлмайди.  Рўмол ўраганнинг бари ҳижоб кийган ҳисобланмайди. Биз, жамиятимизда яшаётган барча этносларнинг анъа­наларига қарши чиқолмаймиз. Ма­салан, қишлоқ ва туманларда исти­қомат қилаётган аёлларнинг 80 фоизи бош яланг юришмайди. Улар орасида ўқитувчилар, шифокорлар бор. Уларга бош яланг юр, деб айтишга ҳаққимиз ҳам йўқ.  

Бинобарин, ўқувчи бошига рўмол, ҳижоб, дўппи кийиб келиши шартмас. У мактаб формасига амал қилиб, болалик ҳисси билан улғайиши даркор. Ҳижоб кийиш урф эмас, чим­мат тақиш одат эмас. Чеҳрасини ёпинчиқлар билан ўраб олиб, ерга тегадиган узун кўйлак кийиш ислом динининг талаби ҳисобланмайди. Барча мусулмон аёлларимиз шариатга мос миллий кийимлар кийиб, қийин даврларда йигитлар билан бирдай ўз юртининг қўрғони бўла билган, – деди тадбирда сўзга чиққан “Юж­ный Казахстан” газетаси бош муҳар­рирининг ўрин­босари Кенесбай Исмаилов. 

Шунингдек, тадбирда вилоят дин ишлари бошқармаси “Диний маса­лаларни таҳлил этиш мар­кази”нинг 2017 йилда олиб борган иш­­­­­­­­лари тўғрисида мазкур марказ директорининг ўринбосари М. Бес­баев, Сариоғоч тумани ҳокимининг ўринбосари Қ. Қистаубаев, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Қ. Нуртай маърузаларини тинглаган бошқарма раҳбари вилоят ҳокимлиги қошидаги диний бирлашмалар билан алоқалар кенгашининг 2018 йилга мўлжалланган иш режаси билан таништирди. 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2018-01-06, 00:00 188
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.