26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги йилда – янги нафақалар

ҚР Ҳукумати “2018-2020 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида” Қонуни лойиҳасини маъқуллади. Унга кўра, мамлакатимизда 2018 йилнинг 1 январидан пенсия тизими ва ижтимоий соҳада айрим ўзгаришлар ҳамда қўшимчалар киритилди. 

Мавзуни “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси” нотижорат ҳиссадорлик жамиятининг Жанубий Қозоғистон вилоят филиали – “Ижтимоий тўловларни идоралараро ҳисоблаш маркази”департаменти директори Бахит БАСИМБЕКнинг маълумотлари асосида ёритдик.

– 2018 йилнинг 1 январидан эътиборан, пенсия тўловлари, шу жумладан, ҳарбий хизматдаги ходимларнинг пенсияси ҳам 8% оширилади. Ойлик ҳисоб кўрсаткичи (ОҲК) 2 405 тенге, энг кам пенсия миқдори 33 745 тенгени ташкил этиб, давлат базавий пенсияси миқдори 15 274 тенгега кўтарилади. Шунингдек, янгидан тайинланган пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқариш пайтида эътиборга олинадиган энг юқори даромад ойлик ҳисоб кўрсаткичининг 46 бараварини – 110630 тенгени (46х2405=110 630 тенге) ташкил этади. 

2018 йилнинг 1 январидан янгидан тайинланган пенсиянинг энг кўп миқдори 82 973 тенге (46 ОҲКнинг 75 фоизи) бўлади. 

Ногиронлиги, боқувчисидан ажралгани ҳамда ёшига қараб бериладиган давлат ижтимоий нафақалари, шунингдек, ижтимоий-тиббий ва ахлоқ тузатиш муассасаларидаги фуқароларга бериладиган тўловлар миқдори яшаш минимуми (ЯМ) даражаси ўзгаришига қараб оширилади. Бу йил у 28 284 тенгени ташкил этади. Меҳнати ўта хатарли ва ниҳоятда оғир шароитларда ишлаган шахсларга бериладиган махсус давлат нафақалари, фарзандлар туғилиши муносабати билан бериладиган бир марталик ҳамда бола бир ёшга тўлгунга қадар уни парваришлашга бериладиган нафақалар, махсус давлат нафақалари миқдори 2018 йилнинг 1 январидан ойлик ҳисоб кўрсаткичи (2405) миқдорига қараб кўпайтирилади. Масалан,

1-сонли рўйхат бўйича махсус нафақа миқдори 22 655 тенгени, 

2-сонли рўйхат бўйича 20 154 тенгени ташкил қилади. Ота-оналар парваришловчилар ва васийларга ёки ногирон болани тарбияловчига бериладиган нафақалар жорий йилдан эътиборан, энг кам маош миқдори( 28 284 тенге)нинг 1,05 баравари – яъни 29 698 тенгега тенг бўлади. 

Болалар нафақаси

Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик давлат нафақаси ҳамда у бир ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган ойлик нафақа миқдори 2018 йилнинг 1 январидан ОҲК (2405 тенге) миқдори оширилиши ҳисобига кўпайтирилади. Яъни жорий йилнинг 1 январидан бошлаб биринчи, иккинчи, учинчи фарзандларга – 91 390 тенге (38 ОҲК)дан; тўртинчи ва ундан кейинги фарзандларга – 151 515 тенге (63 ОҲК)дан берилади. Шунингдек, болани бир ёшга тўлгунга қадар парваришлаганлиги учун тўланадиган нафақа миқдорлари қуйидагича: 

- биринчи фарзандга – 13 853 тенге; 

- иккинчи фарзандга – 16 379 тенге; 

- учинчи фарзандга – 18 880 тенге; 

- тўртинчи ва ундан кейинги фарзандларга – 21 405 тенге. 

Боқувчисидан маҳрум бўлгани учун бериладиган нафақа

Давлат ижтимоий муҳофаза жамғармасидан 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, меҳнат қилиш қобилиятини йўқотганлиги ҳамда боқувчисидан маҳрум бўлганлиги учун бериладиган ижтимоий тўловларни шу вақтгача олиб келган шахслар учун 16 фоизгача кўпайтириш кўзда тутилган.

- бир болага – 24 401 тенге;

- икки болага – 42 275 тенге;

- уч болага – 52 490 тенге;

- тўрт болага – 55 611 тенге;

- беш болага – 57 597 тенге;

- олти ва ундан кўп болага – 59 867 тенге; 

- ота-онаси йўқ болаларнинг ҳар бирига ой сайин 33 480 тенге тўланади. 

Кўп болали оналар учун нафақа

“Қозоғистон Республикасида махсус давлат нафақалари тўғрисида” Қонунига биноан, “Алтын алқа”, “Күміс алқа” кўкрак нишонлари билан тақдирланган, шунингдек, илгари “Қаҳрамон она” унвонини олган ҳамда I ва II даражали “Оналик шуҳрати” орденлари билан мукофотланган кўп болали оналар ҚР “Болали оилаларга бериладиган давлат нафақалари тўғрисида” Қонунига алмаштирилади. Шунингдек, нафақа турларини бошқа нафақа турига алмаштириш жараёни тўғридан тўғри ҳеч қандай аризасиз амалга оширилади. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ушбу тўловлар миқдори 15 392 тенге миқдорида белгиланади. Бирга яшайдиган тўрт ва ундан кўп балоғат ёшига тўлмаган болалари бор оилаларга, шу жумладан касб-ҳунар билим юртлари, олий ўқув юртларида кундузги бўлимларда таҳсил олаётган фарзандларга махсус давлат нафақалари олиб келаётган оилаларга 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб амалда бўлган бу нафақалар тайинланмайди. Лекин, уларнинг ўрнига ижтимоий ёрдамнинг янги турлари жорий этилиб, кам таъминланган оилаларга, маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан “Манзилли ижтимоий ёрдам”, “Давлат болалар нафақалари” ҳамда “Тўрт ва ундан кўп болали оилалар” тоифаси бўйича махсус давлат нафақалари шаклидаги ижтимоий ёрдам кўрсатилади. 

Ногиронлиги бўйича нафақалар

2018 йилнинг 1 январидан Бойқўнғир шаҳрида истиқомат қилаётган I, II, III гуруҳ ногиронлари, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган биринчи, иккинчи, учинчи гуруҳдаги ногирон болаларга тайинланадиган махсус давлат нафақалари Россия Федерацияси қонунчилигига биноан тайинланади. Шунингдек, 2018 йилдан ногиронлар учун тайинланадиган давлат ижтимоий нафақаларини бирлаштириш кўзда тутилган. Бундай турдаги нафақалар умумий миқдорининг камайишига йўл қўйилмайди, аксинча улар билан боғлиқ расмиятчиликлар камайтирилади. 

Умумий тоифадаги ногиронлар учун:

I гуруҳ – 50 346 тенгегача (1,78 ЯМ);

II гуруҳ – 39 315 тенгегача (1,39 ЯМ);

III гуруҳ – 27 719 тенгегача (0,98 ЯМ);

Болаликдан ногиронларга, 16 ёшдан бошлаб:

I гуруҳ – 50 346 тенгегача (1,78 ЯМ);

II гуруҳ – 41 012 тенгегача (1,45 ЯМ);

III гуруҳ – 32 244 тенгегача (1,14 ЯМ);

Ногирон болаларга: 37 052 тенгегача (1,31 ЯМ) оширилади.

УВУ қатнашчилари учун нафақалар

УВУ ногиронлари ва қатнашчиларига тайинланган махсус давлат нафақаси 38 480 тенге (16 ОҲК)ни ташкил этади.

Уруш даврида вафот этган жангчиларнинг беваларига 10 775 тенге (4,48 ОҲК) берилади.

Ногиронлар ёки урушдан сўнг вафот этганларнинг аёлларига (эрларига) ҳамда уруш қатнашчиларига, ҳаётлигида ногирон деб тан олинган, қайта турмуш қурмаганларга – 6 157 тенге (2,56 ОҲК) тўланади.

Фронторти меҳнаткашларига нафақа – 5 123 тенге (2,13 ОҲК).

Совет Иттифоқи Қаҳрамонларига, урушда иштирок этган уччала даражадаги “Шуҳрат” ордени соҳибларига ой сайин 333 406 тенге (138,63 ОҲК);

Урушда қатнашган Социалистик Меҳнат Қаҳрамонларига – 179 534 тенге (74,65 ОҲК) берилади.

2018 йилнинг 1 январидан 2027 йилга қадар аёлларнинг пенсия ёшлари босқичма-босқич оширилиб борилади. Яъни, 10 йил мобайнида йил сайин 6 ойдан қўшилади. 2018 йилдан бошлаб аёллар 58 ёш 6 ой тўлгандагина ҳужжатларини тайёрлашлари мумкин. 

 

2018-01-06, 00:02 796
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.