26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳоким совғалар улашди

Бар­чамиз орзиқиб кутган 2018 – Ит йили ҳам кириб келди. Бо­лажонлар чинакам шод – чиройли безатилган арча атрофида Қор­бобо ва Қорқиз билан бир­га қўл ушлашиб, қувнашга, Янги йил совғаларини олишга нима етсин! 

Оқ­сувкентдаги М. Горький номли ўрта мактабнинг улкан за­лида ўтган Сайрам ту­мани ҳокими арчасига юздан зи­ёд камхарж оила фар­зандлари ҳамда аълочи ўқув­чилар ташриф бу­ю­ришди. Тадбирга ҳо­ким Б. Мамаев эртак қаҳрамонлари, бай­ра­мона либосдаги ўғил-қизларга қўшилиб, арча атрофида қўшиқлар куйлади. 

– Бугун нафақат кич­кинтойлар, балки биз, катталар учун ҳам улкан байрам. Қозоғистон ҳаётида та­рих зарварақларига олтин ҳарфлар билан ёзилажак ғоят муҳим воқеа ва ҳодисаларни эслаймиз. Ўйлай­манки, Янги йил ҳам сиз, болажонлар учун хайрли кели­шига, таълим соҳасида ижобий ислоҳотлар амалга оши­шига шак-шубҳа йўқ. Барчангизни яна бир карра 2018 йил билан чин юракдан муборакбод этар­канман, ҳар бир хо­надонга қут-барака тилаб қоламан, – деди Б. Мамаев.

Тадбир сўнгида барча қатнаш­чиларга ҳокимнинг янги йил совға­лари ула­шилди.  

И. КАРИМОВ, 2018-01-06, 00:06 214
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.