26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Интилганга толе ёр

Сайрам даҳасида 1997 йил 3 декабрда дунёга келган Отабек Азизов болалигидан спортга қизиқди. Мактабда ҳам синфдошлари орасида чақ­­­қонлиги ва эпчиллиги билан  ажралиб турарди. У илк  машғулотларини Зиёмат Ҳусанов номидаги 110-сонли умумий ўрта мактабда бошлади. Мактаблараро спорт мусобақаларида фаол иштирок этди. 

Отабекдаги арм­­рестлингга бўл­ган қизиқишни кўр­ган устозлари Шерали Эшматов ҳамда Оловуддин Аҳмадалиевлар унга ёш спорт­чилар тўга­рагига қатнашишни тав­сия қилишди. “Ин­тилганга толе ёр”, деганларидай, Ота­­бек икки карра  жа­­­­­­­­­ҳон чемпиони, Осиё чемпиони, армрестлинг бўйи­ча спорт ус­таси Жанали Ҳаса­нов­нинг ўқув-маш­­­­­­­­­­­­­­­ғулотларида таж­­­­риба орттириб, 2015 йили вило­ятда 2-ўринни қўлга киритди. 

Жорий йилда Жанубий Корея армрестлинг федерацияси директори билан учрашиб, Корея чемпионатига таклиф қилинди. Машғулотлар натижасида 80 кг. вазн тоифасида ўнг ва чап қўлда иштирок этиб, Корея  мусобақасида чемпион бўлди ва Халқаро Silvia classik мусобақасида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. 9-10 декабрда ўтказилган мусобақада Корея, Россия, Озарбайжон, Беларусь, Япония, Филиппин, Қозоғистон ва яна бир қатор мамлакатлар спортчилари билан ўтган мусобақада ҳам зафар қучиб, 80 кг. вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритди.

Элбошимиз томонидан соғлом турмуш тарзини шакл­лантиришга эътибор қаратилар экан, улар қаторида Ота­бекнинг ҳам омади чопди, спортдаги муваффақиятлари билан жаҳон ареналарида мовий байроғимизнинг кўкка кўтарилишига ҳисса қўшди. Бугун Отабекнинг кўксини шода-шода медаллар безаб турибди. 

Келгусида ҳам сенга ғалаба нашидаси ҳамроҳ бўлсин, Отабек!

Камолжон ҲАЙИТМАТОВ, 2018-01-06, 00:09 666
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.