26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Амалий фаоллик самараси

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташрифи давомида Жанубий Қозоғистон вилоятида Қозоғистон раҳбари Нурсултан Назарбаев билан учрашди.

Унда Ўзбекистон раҳбарининг Қозоғистонга март ойидаги ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида эришилган битимларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Қозоғистон Президентининг таъкидлашича, аввалги учрашувдан сўнг икки мамлакат ўртасида тадбиркорлик соҳасида жўшқинлик кузатилмоқда.

– Жорий йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётнинг турли соҳаларида ўзаро муносабатлар даражаси ошгани сезилмоқда. Транспорт-логистика соҳаси, автосаноат, шунингдек кенг кўламли масалалар бўйича минтақавий ҳамкорликни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. 2017 йилнинг илк уч ойи давомида товар айирбошлаш ҳажми 37 фоизга ўсди, – деди Нурсултан Назарбаев.

Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев икки томонлама учрашувларнинг кўпайиши давлатлараро муносабатлар самарасига тўғридан-тўғри таъсир этишига эътибор қаратди.

– Менинг март ойидаги ташрифимдан сўнг биз қўшма фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича Йўл хариталарини қабул қилдик. Вазирлар, ҳокимлар даражасидаги учрашувлар кўпайди, – деб таъкидлаб ўтди Ўзбекистон раҳбари.

Учрашув якунида икки давлат раҳбарлари Қозоғистон – Ўзбекистон ҳамкорлигининг ижобий жўшқинлиги сақланиши ва янада ривожланишига ишонч билдиришди.

 

 

Президентнинг матбуот  хизмати материаллари  асосида тайёрланди., 2017-05-04, 11:53
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.