26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
20та аҳоли манзилида хизмат уйлари қурилади

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаевнинг ташаббуси билан вилоятимизда 20та хизмат уйи қурилади. Улар “Нурли ер” давлат дастури доирасида тўққизта туманнинг 20та аҳоли манзилида бунёд этилади.

Ўнта квартирадан иборат икки қаватли замонавий услуб­даги уйлар жорий йилнинг ўрта­ларида қуриб битказилади. Бунёд­корлик ишларига вилоят бюд­­­­­­­­­­­­­­­­жетидан 1,6 млрд. тенге ажратиш режалаган. Уйлар таълим, тиббиёт, шунинг­дек, бюджет соҳаларида фаолият юритаётган фуқаролар ва по­­­­лиция ходимларига бери­­­лади.

Маълумки, вилоят ҳокими янги ўқув йили бошланганда педагоглар ва соғликни сақлаш соҳаси ходимларини хизмат уйлари билан таъминлаш учун барча шаҳар ва туманларда замонавий уйлар қурилишини йўлга қўйишни топширган эди. 

Бугунги кунда қурилиш бош­­­қармаси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, тегишли ишлар олиб борил­моқда. 

Мухтасар қилиб айтганда, мазкур уйлар шаҳар ва туман­лардаги 20та аҳоли манзилида, яъни Тулкибошда – 3та, Тўлебийда – 1та, Ўтрорда – 2та, Байдибекда – 2та, Шардарада – 2та, Сўзоқда – 2та, Арисда – 2та, Кентов ва Туркистон шаҳарларида 3тадан қурилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-01-06, 00:19 626
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.