26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбошимчалик билан қурилган уйлар – бузилади

Жанубий Қозоғистон вилоят суди мажлислар залида “Ўзбошимчалик билан қурилган биноларни бузиш ҳақидаги низолар бўйича суд амалиёти” мавзуида давра суҳбати ўтди. Унда Жанубий Қозоғистон вилоят суди, туман ва шаҳар судларининг судьялари, Шимкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди. 

Мажлисни вилоят судининг  фуқаролик ишлари бўйича суд ҳайъати раиси Т. Бекимбетов олиб борди. 

Шимкент шаҳар Абай туман судининг судьяси М. Шарипов   “Ўзбошимчалик билан қурилган биноларни бузиш тўғрисида”   маъруза қилди. 

– ҚР ер қонунчилиги, “ҚР меъморчилик, шаҳарсозлик ва қурилиш хизмати тўғрисида” қонунига биноан керакли рух­сатнома олинмай қурилган уй, бино ва бошқа кўчмас мулк иншоотлари ноқонуний ҳи­­соб­ланади. Улар Фуқаролик Кодексининг 244-моддаси 3-4 бандларига биноан, қурилишни амалга оширган одам ҳисобидан бузилиши керак. 

“Якка тартибдаги уй қури­ли­­­­­­­­­­­­­ши тўғрисида” Қозоғистон Рес­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­публикаси 1994 йил 3 ноябрдаги Қонунининг 15-­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­мод­­­­­­­­­­­­дасига би­ноан, хусу­сий уйлар ва хўжалик иншо­от­­ла­рини ўзбошимчалик билан қур­­­­ган шаҳслар маъмурий жавобгарликка тортилмоқда. Чунончи, Шимкент шаҳрининг Абай тумани судига Н. Ибра­гимовнинг Темирлан шоҳкўчаси бўйидаги 19-309-063-265-сонли кадастрлик ер участкасида қу­рилиш олиб борган вақтда таъкидланган қонуннинг 68-бан­­­­ди меъёрларига риоя қи­­­­­лин­­­­­­­­­­­­­­­­маганлиги сабабли, жавобгар ҳи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­собидан эни 11, 15 метр, узун­лиги 7,6 метрли темир-бетон пойдеворни бузиш тўғрисида ариза тушган. Давлат қурилиш-меъморчилик инспекторининг  аризасига биноан Н. Ибрагимов кўрсатмани бажармаганликда айбланиб, жавобгарликка тортилган. 

Шунингдек, Шимкент шаҳар Қаратау туман судининг судьяси Л. Ауелбекова, Абай ту­ман судининг судьяси М. Қудай­бергенова, Е. Ағма­­новларнинг маърузаларини тинглаган Ту­гел Бекбайули бар­ча туман судьяларига қатор вазифалар топширди.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-01-06, 00:35 761
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.