26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Йил пешқадамлари” номинациялари топширилди

Шимкент шаҳридаги вилоят рус драма театрида йил якуни бўйича турли соҳаларда самарали меҳнат қилган, аҳолига сифатли хизмат кўрсатган бир гуруҳ фуқароларга “Йил пешқадамлари” номинациялари топширилди.

Тадбирда иштирок этган минтақа раҳбари Ж .Туймебаев йил давомида олиб борган ишларни баҳолаб, бу борада самарали меҳнат қилган фуқаролар ва меҳнат жамоаларини жами 52та номинация билан тақдирлаб, табриклади.

Йил пешқадамлари қаторида Мухтар Қуралов “Энг яхши бастакор”, Жарқинбек Наушабеков “Йилнинг энг яхши оқини”, Дулат Туран “Йилнинг энг яхши ёзувчиси”, “Бөрте Милка” МЧБ директори Нурлан Абишев, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Петро Казахстан Ойл Продакс” МЧБ директори Цзян Ши “Йилнинг энг яхши сармоядори” номинациялари билан тақдирланишди. 

Шунингдек, Қозоғистон Рассомлар уюшмаси вилоят филиали раиси Нурлан Шилбаев “Йилнинг энг яхши рассоми”, “NAR TV” телеканали директори Ерсултан Амирбек “Энг яхши журналист”, “Шимкент” Университети ўқитувчиси Айжарқин Садиқбекова “Йилнинг энг яхши олимаси”, Кентов шаҳридаги 3-сонли “Билим-инновация” ўғил болалар лицей-интернати ўқитувчиси Ғани Ўринбасаров “Йилнинг энг яхши устози”, Шимкент шаҳридаги 2-сонли вилоят перинатал марказининг бўлим мудираси Гулнар Алменова “Энг яхши шифокор”, боксдан жаҳон чемпиони Қайрат Ералиев “Энг яхши спортчи” номинацияларига сазовор бўлишди.

Тантанали тадбирда II даражали “Достық” медали билан “Собкор”, “РАБАТ редакцияси” ва “Data” МЧБ директори Валентина Куликова, “Құрмет” медали билан эса “Иасси” консорциуми раиси Умбет Жусипбаев, “Вилоятнниг фахрий фуқароси” унвони билан Дўсим Сулеев, Асили Ўсман, Серикжан Сейитжанов, Ўмирзақ Мелдеханов, Ўринбай Дайирбековлар тақдирланишди. “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медалига Жумабек Есимов сазовор бўлди. 

Шунингдек, тадбирда Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида йил давомида ташкиллаштирилган “Туғилган ер – олтин бешигим” вилоят фестивали ғолиблари тақдирланди. Бош мукофот – “Газель” Тўлебий туманига газель автомашинаси, Сўзоқ, Байдибек, Ўтрор туманларига енгил автомашиналар топширилди. 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2018-01-06, 00:40
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.