26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкент – Тошкент халқаро автобус йўналиши очилди

Шимкент – Тошкент халқаро автобус йўналишида шаҳарлараро қулай автобуслар ҳар куни соат сайин тонгги соат 6.00дан 20.00гача қатнайди. Икки давлат орасида 15 автобус хизматда бўлади. 

Умуман, йўлга техник бекатларсиз 4 соат вақт сарфланади. Автобуслар, йўловчилар ва уларга тегишли юклар бож текшируви ва чегара назоратидан навбатсиз ўтказилади. Шимкент – Тошкент йўналишидаги автобус йўналишининг баҳоси таҳминан 3300 тенгени ташкил этади.

Ташувчи компаниялар Қозоғистон томонидан "KazNetworkBus" МЧБ бўлса, Ўзбекистондан "ManzaraTourism" МЧЖ белгиланди.

Шундай қилиб, жорий йилда икки элнинг бошқа шаҳарлари орасида ҳам босқичма-босқич доимий автобус йўналишларини очиш режаланмоқда. 

Шимкент – Тошкент йўналишида халқаро автобус қатновини очишга рухсат 2017 йил 26 декабрида берилди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги 17 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида йўловчилар ташийдиган автобуслар қатнамаганди.

Икки мамлакат ўртасидаги тарихий муносабатларни янги даражага кўтариш мақсадида ўтган йили М-39 "Тошкент – Термиз" автомобиль йўли очилди. Шу вақтдан бери «Целинный» ва «Сирдарё» назорат-ўтказиш пунктлари орқали чегарадан 104 минг одам ўтган бўлса, енгил автомашиналар сони 18 мингни ташкил этди. 2017 йилнинг июнь ойида эса «Астана – Самарқанд» темир йўл йўналиши очилди, мана энди Шимкент – Тошкент халқаро автобус йўналиши ишга тушди. 

Яна бир муҳим воқеа – Элбошининг келишувига асосан 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили, деб эълон қилинди. 

М. ЭЛТОЕВА, 2018-01-06, 00:45 720
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.