26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қўчқор отанинг суви қачон тинийди?

Маликахон Абдураимова (Эл­тоева)нинг “Жанубий Қозо­­­ғистон” вилоят газетасида чоп этилган “Сувлар борми, бир туш айтсак...” мавзуидаги таҳлилий мақоласи кўпчиликнинг эъти­борини жалб этганига шак-шубҳа йўқ. 

Мақола муаллифи ҳаёт ман­баи бўлмиш сув ҳақида гап  юритар экан, “унинг тозалигига ҳам эътибор қаратсак” деган фикрни олға суради ва бир неча аниқ таклифларни ўртага ташлайди.

Мақолада у ота-боболар, момоларнинг сув тозалиги, уни ифлосламаслик, ахлат ва чиқиндиларни унга ташламаслик тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини улуғлаб, “ҳозирги кунда ариқ сувидан қўл ювишга ҳам жирканиб турасиз”, деб баралла айта олади. Муаллиф Қўчқор ота дарёси хусусида фикр юритар экан, бу ҳаёт манбаи тиниқ булоқлардан бошланиб, Шимкент шаҳри марказини кесиб ўтадиган ягона дарё” эканлигини фахр ила қайд этади ва бугунги кунда унинг бўйида катта-катта ахлат уюмлари, елим идишларнинг кўплаб турлари ва пиво шишаларини кўриш мумкинлигини таассуф билан таъкидлайди. 

Демак, ўзан бўйини тозалаш ва ободонлаш­тириш учун вилоят ва шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган режалар ҳаётга татбиқ этилиб, уларни амалга оширишда барча шимкентликлар фаоллик кўрсатишлари керак. Ўрни келганда айтиб ўтай, бундан бир неча йил муқаддам шаҳримиздаги “Сапар” меҳмонхонасида ўтган Халқаро ил­мий-амалий анжуманда чет эллик олимлар “Шимкент шаҳри ва унинг бағридан оқиб чиққан Қўчқор ота дарёси дунёнинг бирорта мамлакати ёки шаҳрида йўқлигини” эътироф этишиб, ҳай­ратланганининг гувоҳи бўлган­ман. Ўшанда улар Оллоҳнинг берган ушбу неъматини вилоят, шаҳар раҳбарлари ҳамда ҳар бир шаҳарлик кўз қорачиғидай асраб-авайласагина Шимкент дунёдаги энг гўзал ва кўркам шаҳарлар қато­ридан жой олиши муқар­рарлигига ишонч билдирган эдилар. 

Шундан сўнг шаҳар ва Қўчқор ота дар­ёси бўйида кўкаламзорлаштириш ва ободон­лаштириш ишлари бошланиб кетди. Бунга Умидахон Валижонова раҳбарлигидаги “Жил­строй индустрия” қурилиш компанияси жалб этилди. Қурувчилар қисқа вақт мобайнида ўзаннинг Шимкент темир йўл вокзали қуйи қисмидан то Ўрдабоши майдонидаги Эски шаҳарга ўтадиган кўприккача бўлган қисмида ободонлаштириш ишларини олиб бордилар. 

Биринчи навбатда йиллар давомида тар­тибсиз ҳолда ўсиб ётган дов-дарахтлар бута­либ, ўт-ўлан (қамиш) чўп, ахлат-чиқиндилардан тоза­ланиб, дарё соҳилида йўллар солинди,, пли­талар ётқизиб, ўриндиқлар ўрнатилиб, манзарали дарахтлар, гуллар ўтқазилди. На­тижада дарё бўйи шаҳарнинг энг боҳаво ва кўркам масканига айланганди. Дарёнинг юқори томонида ўқувчиларнинг ёзги оромгоҳи фаолият юрита бошлади.

Бу ижобий ўзгаришларни кўрган вилоят раҳбари қурилиш компанияси олиб борган ишларга юксак баҳо берди.

Лекин, шу сафарда иштирок этган­ларда булоқ бошини ўзларига макон қилиб олган бир гуруҳ дамолувчиларнинг сувда чўмилиб, ҳордиқ чиқараётгани нохуш таассурот қолдирганди. Сабаби, улардан 200-300 метр паст­ликда болалар оромгоҳи жойлашганди. Булоқ сувининг кейин шаҳарликлар яшайдиган маҳаллалардан оқиб ўтишини эътиборга ола­диган бўлсак, бундай дам олувчилардан сўнг, сувнинг “етти эмас, етмиш ағанаса ҳам тоза бўлмаслиги”га имонингиз комил бўлар эди.

Менинг таклифим: Қўчқор ота дарёси­нинг ҳар иккала қирғоғига лотоклар ётқизилиб, “Юқори бозор”, “Эски шаҳар” ва соҳил бўйидаги бошқа уйлар, кўчалардаги чиқинди сувларнинг, шу новларга қуйилиши таъминланса. Шундагина, Қўчқор ота суви шаҳар ичидан тоза ва зилол ҳолда оқиб чиқади, унинг сувида қўлингизни жирканмай юва оласиз. Сиз бунга қандай қарайсиз, азиз ҳамюртлар!

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-01-08, 23:03 912
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.