26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хат

Салом билан укажоним Мамара­йимга аканг Отақўзидан

Бизнинг ишларимиз яхши. Сарви хола бетобланиб қолди. Россияга кетяпман, деб мендан олган 300 долларни ўйлама, бош омон бўлса, пул топилади. Об-ҳаво зўр, янги йилни қорсиз кутиб оламиз шекилли. Бугун дўконга пам­перс ва тампекс олиб келишибди. Со­­тувчилардан сў­­­­­­­расам, улар ни­­­­­­ма эканини би­­­лиш­­мади. Менга кўпроқ сникерс ва марс  ёқади.

Сарви хола ётиб қолди. Дадам бозордан учта буқача олиб келди, бўрдоқилашга. Зўр буқалар эди, иккитаси ҳаром ўлиб қолибди. Колбаса цехига ўтказиб юбордик. Арзимас пул беришибди, ярамаслар. Қарзингни ўйламай, бемалол ишлайвер, унча кўп пул эмаску. Амаллармиз. Узоқ қолиб кетадиган бўлсанг, пулни мана шу хатни олиб борган  йигитга бериб юборсанг ҳам бўлади. Конвертга солиб, устига «Шахсан Отақўзи  акамга» деб ёзиб қўй, кеннойингни қўлига тушиб қолса, биласанку, қайтиб ололмайсан. Қўшнимиз Адҳамбой 10 гектар ер олди. Картошка экмоқчи. Қишда экилган картошкани ҳосили мўл бўлармиш, деб эшитибди. Бир ҳафтадан бери ювяпти олган ерини. Шўрини эмас, ўзинг биласан, қандай ювилишини. Зиёфат билан. Иккита қўй сўйди. 

Мана шунақа, ишлар, укажоним. Кундуз ях­ши, тунда анча совуқ бўляпти. Сарви холани энди кўролмасанг ке­рак. Кеча кимдир ароқ тарқатибди, сайлов яқинга ўхшайди.

Конвертга «Шахсан, яна шахсан», деб ёз. Яхшиси ўзинг келиб, олиб келиб бер.

Бағримга босаман. 

Сени интиқлик билан кутиб қолувчи аканг Отақўзи.

Авазхон АБДУФАТТОҲ ўғли, 2018-01-08, 23:22 687
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.