26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иншо

– Дада, иншо ёзишим керак экан. 

– Қайси мавзуда?

– «Дадамнинг иши».

– Унда борини ёз, ўғлим. Яхшилаб ёз.

– Бори нима, дада, мен билмайманку?

– Дадангнинг иши бор. Бори шу.

– Иннакейинчи?

– Ишда иш ўрни бор.

– «Дарахт япроғи билан кўркам,  одам – меҳнати билан», деган мақолни ишлатсам бўладими?

– Бўлади. Фақат «одам – ойлиги билан» деб ўзгартир.

– Ойлигингиз шунчалик кўпми?

– Шунчалик «кўпки», ҳатто, айтишга уяласан. Фақат, сен буни ёзма.

– Сиз ишда нима қиласиз, дада?

– Менинг ишим жуда кўп, ўғлим, жуда кўп. Масалан,  бугун кеча нима иш қилишим керак эди, деб хаёлга  чўмаман, қарабсанки, эрта келади, индинга  эса бажарилган ишни қайта ишлашга тўғри келади.

– Ҳеч нарса тушунмадим. Майли, сизнинг ишингизда энг эсда қоларли нарса нима?

– Гилам бўлса керак...

– Қайси гилам? Девордагими?

– Йўғе, оёқ остидаги гилам. Бошлиқ қайта-қайта чақиравергандан кейин эсимда қоладида...

– Сизни қабулига қайта-қайта чақириб нима қилади, дада?

– Мен ва менинг ишим ҳақидаги фикрларини айтади. 

– Улар қандай фикрлар, дада?

– Сен буни ёза кўрма, ўғлим. Акс ҳолда сени мактабдан, мени ишдан ҳайдаб юборишади. 

– Ундай бўлса, ўзингиз кета қолмайсизми бундай ишдан? Ойлигингизнинг тайини бўлмаса, на ҳурмат бор, на одамларга фойда бор  бу ишда.

– Кетинг, деганинг нимаси? Фойдаси йўқ дейсанми, агар дадангни иши бўлмаса, сен қандай қилиб иншо ёзасан? Тушундингми? Баракалла! Бор, энди иншоингни ёз. Мен сенга ишим ҳақида жуда кўп гапириб бердим. Худо хоҳласа, беш оласан...

2018-01-08, 23:28 656
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.