26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сиз учун хурсандман

Барча инсонлар учун хурсандман. Қаранг, инстаграмга  кириб, бир соатда қанча янгилик эшитдим: кимдир лотереяда миллион доллар ютибди, кимнингдир хизмати юқорилабди. Сардор Раҳимхон 5000 долларга  янги костюм сотиб олибди.  

Баракалла, уларнинг барчаси менинг ака-ука­­­­­ларим, дўстларим. Барчангиз учун хур­­­­сандман, ҳеч кимга ҳасад қилмайман. Бир қўшхотинли йигит учинчи хотинга уйланибди. Унгга ҳам «қандингни ур», дейман. Сен учун ҳам хурсандман. Мана, кимдир фейсбукда мақтаняпти: «Тишларим бутун, суякни ҳам тишлаб, синдириб ташлайман». Яша! Йигирма бешда тишларинг бутун экан. Илоё, юз ёшингда ҳам суякларни тишлаб синдириб ташла, биронта дўхтирнинг юзини кўрма. Мана бу дўстим дис­сертация ёқлабди. Баракалла! Ҳозир инсти­тутда сессия топшириш  осон эмас. Қуру­ғидан чўзмай кўр!

Барчангиз учун хурсандман, танишлару нотанишлар, дўстларим ва оғайниларим. Фейс­­букдошларим ва «синфдошлар»им. Теле­­ви­зорни қўяману, муваффақиятларга эришаётган ҳамюртларимни кўриб, қувонаман. Қувончдан кўзимга ёш келади. 

Сайрамнинг марказида бир тадбиркор бир хум тилла танга топиб олганида ҳам қувонган эдим. Яна икки хум тилла топиб олсин...

Бир тадбиркор самолёт сотиб олибди. Қан­дини урсин! Энди Бойқўнғирга бориб, ракета сотиб олсин.

Бировга ҳасад қилмаган одам эдим, шу бир масала қийнаб турибди. Ён қўшнимнинг  товуқлари тухумлаётган экан, меники нега тухумламайди?  Унинг  сигири эгиз туғди, меники қисир қолди, қани адолат?

Бир қўшним катта ҳамён топиб олибди. Нега мен топмадим шу ҳамённи, деб турган эдим, ўғлим келиб, «дада, ҳамён бўш экан», деди. Ундай бўлса, у қўшним учун ҳам хурсандман. Шунақа ҳамёндан яна ўнтасини топиб олсин.

, 2018-01-08, 23:33 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.