26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қадриятларни янгилаш – тараққиётнинг мустаҳкам таянчи

Элбоши Н. Назарбаев Қозоғистон жамиятининг туб пойдеворига таъсир қиладиган миллатимизнинг маънавий янгиланиши бошланганини куни кеча “Келлажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида эълон қилди. Мазкур мақола йил бошидаги Мактубнинг узвий давомидир. 

Шундай бир маънавий қўзғалишга, миллий руҳнинг юксалишига бошлайдиган мукаммал асарни жамиятнинг кутгани ҳам рост. Элбоши буни олдиндан башорат қилиб, даҳолигини кўрсатмоқда. Давлат раҳбарининг мақоласидан қозоғистонликлар, шунингдек, ижодкорлар қавми, бутун зиёлиларни кўпдан буён ўйлантириб юрган саволларга муфассал жавобларни топиб, енгиллашиб қолдик. Унда жамиятимизнинг маънавий мустаҳкамлигига ҳамда баъзи бир камчиликларнинг ҳам борлигига эътибор қаратилган ҳолда, энг муҳими, миллий онгнинг сифат жиҳатидан янгиланиши зарурлиги исботлаб кўрсатилган. Мақоланинг ҳар бир банди таҳлил ва мушоҳадага йўғрилган, унда кўтарилган масалалар кўпчиликнинг қалбидаги шубҳа-гумонларни тарқатиб юборгандай туйилади, гўё.

Элбоши ўз мақоласининг “ХХI асрдаги миллий тафаккур ҳақида” бўлимида: ”... замона синовидан суринмай ўтган илғор анъаналарни муваффақиятли янгиланишнинг муҳим шартларига айлантира билиши лозим. Агар янгиланиш элнинг миллий-маънавий илдизидан озиқ ола олмаса, у хато йўлга бошлайди.

Шу билан бирга маънавий янгиланиш миллий тафаккурнинг турли қутбларини қайиштириб, яраштира оладиган қудрати билан муҳимдир.

Бу – буюк тарихнинг, бугунги бунёдкор кун ва порлоқ келажакнинг уфқларини уйғунлаштириб, туташтирадиган миллат сирининг дастуридир.

Мен халқимнинг сабоқларга бой тарихи ва азалдан мазмуни бузилмай келаётган миллий урф-одатларини навбатдаги тараққиётнинг мустаҳкам ўзаги қилган ҳолда ҳар бир қадамини шахдам босишини, келажакка ишонч билан интилишини хоҳлайман...” – деб таъкидлайди. 

Ҳозирги қозоқ жамиятидаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий ўзгаришлар ва янгиланишлар жараёни ушбу масаланинг муҳимлигини янада оширмоқда.

Маънавий қадриятларнинг миллий негизларини янги ижтимоий муносабатлар талабига мослаштириш, уларни маънавий турмушнинг ўзагига айлантириш – фақат фалсафа, дунёқараш масаласигина эмас, шу билан бирга сиёсий масала ҳамдир. Маънавий қадриятларни теран тушунмаслик оқибатида турли сохта ақидаларга ишониб, унинг охири террорчилик ҳаракатларига уланиб кетиши ҳам жамиятда салбий муносабатларни шакллантирмоқда. Маънавий қадриятлардан узоқлашган жамият парчаланиб кетади. Одамзод онгини қоплаган бўшлиқни эса ёлғон дунёдаги зўравонлик, манманлик эгаллаб олмоқда. Шунинг учун ҳам бугунги кунда маънавий қадриятларнинг аҳамияти ва миллий ўзига хослигини аниқлаш ҳамда мукаммал ўзлаштириб, атрофлича янгиланиш миллий тафаккуримизнинг қайтадан уйғонишига таъсир кўрсатади.

Айни пайтда авж ола бошлаган миллий ташаббусларга қайтиш, вақт синовидан ўтган анъанавий маънавий қадриятларни янгилаш орқали миллий ўзликни қайта тиклаш, авлодлар давомийлигини аслига келтириб, ўсиб келаётган бўғинни ёт мафкурадан ҳимоялаш борасидаги барча чора-тадбирларни, энг аввало, миллий ўзига хосликни сақлаш йўлидаги онгли қадамлар деб баҳолаган дуруст.

Албатта, қозоқ – олис ўтмишдан илдиз олган тарихи бой, урф-одатлари ўзига ярашган халқ. Унинг ўша қадим замонлардан бугунги кунга қадар етиб келган алвон турли маданияти, адабиёти, тили, тарихи, анъана ва расм-русумлари бор. Демак, ҳар қандай халқ ота-боболаридан қолган тўғри йўл ва ажойиб анъаналарни янгилай бориб, ортга тортадиган иллатлардан фориғ бўлиб, ўзини замон ва келажак талабларига мувофиқ равишда камол топтириши керак.

Қозоқнинг миллий қадриятлари ўзи билан мангу яшаб келаётган бой тилида, илғор урф-одатларида, юксак ва қимматли санъатидадир. Уларни бир-биридан ажратиб қараш мумкин эмас. Сабаби, улар бир-бирини тўлдира бориб, бутун бир миллатнинг ўзига хослигини, ўзлигини ташкил этади. Шундай экан, Қозоқ элининг қайта янгиланиши – халқнинг ўз маънавий туб илдизини тўлиқ англаб олишга бўлган интилиши. Келажакка бўлган иштиёқидир. Маънавий бойликларни тадқиқ қилиш, моҳиятини тушуниш, такомиллаштириш, ўзлаштириш, келаётган авлодларга ўтказиш ҳозирги қозоқ жамиятининг прагматизми ва ақл-заковатига, тафаккури сифатига бевосита боғлиқ. Демак, Элбоши давлат билан жамиятнинг олдига қўяётган мақсад ва вазифаларнинг аҳамияти жуда катта. Ўзгариш ва янгиланишга ҳар биримизнинг масъулият билан, чуқур аҳамият берган ҳолда ёндашишимиз, тарих тўзонига кўмилиб қолмаслигимиз учун сўзимиз билан ишимизни бир жойдан чиқара олишга бурчлимиз.

 

 

Мархабат БАЙҒУТ,  ёзувчи., 2017-05-06, 15:18 202
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.