26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Энг муҳим 13та лойиҳа

Жанубий Қозоғистон вилоятида 2017 йилнинг ўн бир ойида индустриявий-инновациявий тараққиёт дастури доирасида қиймати 9,4 млрд. тенгени ташкил этадиган 13та лойиҳа амалга оширилди. Таъкидлаб айтганда, “Рахат Шимкент” МЧБ вафли ишлаб чиқариш лойиҳасини жорий этди. 

Унинг қиймати 850 млн. тенге. Корхона йилига 1700 тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. Жанубий Кореянинг замонавий технологиялари қўлланилган заводда 28 янги иш ўрини очилди. Ўтрор туманида эса “Азияагро” МЧБнинг маккажўхорини қайта ишлаш заводи фаолият юритмоқда. Йилига 5 минг тонна маккажўхорини қайта ишлаш қувватига эга лойиҳанинг қиймати 619 млн. тенге. Корхона паррандачилик фермаларини омихта ем билан таъминлаш мақсадида маккажўхорини ўзи етиштириб, қайта ишлайди. Бу ерда 16 киши иш билан таъминланган. 

Сўзоқ туманининг индустриявий минтақасида амалга оширилган лойиҳалардан бири – “Сирли Сўзоқ” МЧБ полимер қолдиқларини қайта ишлаш ва паст босимли қувурлар ишлаб чиқариш заводи. Қиймати 222,9 млн. тенгелик лойиҳанинг йиллик қуввати минг тонна. Маҳсулотини уран ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига етказиб берган заводда 31 киши меҳнат қилади. 

Бундан ташқари, Шимкент шаҳрида 4 минг комплект жиҳоз ишлаб чиқаришга қодир “Раҳмонкулов А. П.” ХК, “Белла жиҳози” ХК фабрикаси. Қиймати 506 млн. тенгелик лойиҳанинг 300 млн. тенгесини тадбиркор “Бизнеснинг йўл харитаси-2020” дастури доирасида олган. “Белла жиҳози” бренди билан ишлаб чиқариладиган корхонада замонавий технологиялар қўлланилади. Бу ерда 50 киши муқим иш билан таъминланган. 

Қазиғурт туманида “Отырабат-Құрылыс” МЧБнинг газо-бетон блоки ишлаб чиқариш заводи ўз ишини бошлади. Тумандаги индустриявий минтақада амалга оширилаётган лойиҳа йилига 12 минг квадрат метр газо-бетон блок ишлаб чиқаради. Қиймати 120 млн. тенгелик саноат корхонасида 12 фуқарога иш ўрини очилган. Шу билан бир қаторда, “Корпорация Сити Строй” МЧБнинг йилига 750 минг тонна асфальт ишлаб чиқаришга қодир заводи очилди. Лойиҳанинг қиймати 280 млн. тенгени ташкил этади. 

Ўрдабоши туманида “Бөрте Милка” компаниясининг сут маҳсулотларини қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Қиймати 900 млн. тенгени ташкил қиладиган лойиҳанинг йиллик қуввати 4320 тонна.

Ўтган йили амалга оширилган лойиҳалардан бири – “Тассай” индустриявий минтақасида жойлашган “Бумпром” МЧБнинг рубероид, гипсокартон ва цемент қопини ишлаб чиқариш корхонаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 млн. тенгени ташкил қилади. У йилига 4 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқара олади. 2017 йили иш бошлаган “Дезфумекс” МЧБ бетон ишлаб чиқариш заводининг умумий қиймати 150 млн. тенге. Шунингдек, “Химфарм” ҲЖ қаттиқ дори ишлаб чиқариш қолиплар корхонасини ишга туширди. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 266 млн. тенге бўлса, завод йилига 200 миллион дона хапдори ишлаб чиқаришга қодир. 

Сариоғоч туманида очилган “База-Service” МЧБ консерва цехини ўз ичига олган сабзавот ва мева омбори умумий қиймати 500 млн. тенгени ташкил этади. Лойиҳа қуввати йилига 40 минг банка.

Шимкент шаҳрида “Компания Р.Э.Т” МЧБнинг сопол ғишт чиқарадиган заводи иш бошлади. Йилига 20 миллион дона ғишт чиқарадиган заводнинг лойиҳавий қиймати 103 млн. тенге.

Лойиҳанинг яна бири Ўтрор туманида амалга оширилди. “Ақмерген” МЧБдаги янги лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий жойда кўп ўсадиган қамишдан фойдаланилди. Мамлакатимизда тенгги йўқ лойиҳанинг қиймати 622,3 млн. тенге. Йилига 150 минг квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга цехда маҳаллий 30га яқин киши доимий иш билан таъминланди. 

Вилоятда Қозоғистонни индустриявий-инновациявий ривожлантириш дастури доирасида 2015-2019 йилларда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш харитаси бўйича қиймати 1,2 трлн. тенгелик 17,5 мингдан зиёд иш ўрнига эга 135та лойиҳани амалга ошириш режаланган.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-01-08, 23:41 185
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.