26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги услубдаги уйлар

Янги йилдан эътиборан Шимкентда уйлар ва ижтимоий иншоотлар янги усулда қуриладиган бўлди. Ўтган йили шаҳарда 76та уй-жой фойдаланишга топширилган бўлса, уларнинг 27таси – бюджет ҳисобидан, 39таси – Миллий компания, 10таси хусусий сармоядорлар ҳисобидан қад кўтарган.

2018 йилда 162та уйнинг қурилиши давом этади: 56таси – бюджет ҳисобидан, 9таси – Миллий компаниянинг, 97таси – хусусий сармоядорлар ҳисобидан, 20та уйни битказиб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Чунончи, 2018 йили бюджет маблағи ҳисобидан яна 21та иншоот фойдаланишга берилади: 10та муҳандислик инфратузилмаси ҳамда 11та ижтимоий иншоот (7та мактаб, 1та болалар боғчаси). Шаҳарда бюджет ҳисобидан ташқари хусусий болалар боғчалари қурилиб, фаолият бошлаганини ҳам таъкидлаш лозим.

Шимкентда уй-жой қурилишига инновациявий қарорларни жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда (тезкор ва самарали қурилиш юритиш технологияси, энергияни тежаш, қурилишга доир IT қарорлар). Ҳозирги кунда инновацияларни касбий жиҳатдан муҳокама қилиш мақсадида қурилиш соҳаси малакали мутахассисларидан маслаҳат-техника кенгаши тузилди.

М. УСМОНОВА, 2018-01-08, 23:43 196
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.