26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятда 87 аҳоли манзилининг электр тармоқлари янгиланди

Жорий йили вилоятимизда қайта тикланадиган – қуёш, шамол, сув энер­гиясидан фойдаланишни кўзлайдиган лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ташаббуси билан жорий йили Сайрам ва Қазиғурт туманларида иккита кичик сув электр станцияси ҳамда Шимкент шаҳрида Марказий Осиёда ягона биогаз ускуналари мажмуаси ишга туширилди. Сариоғоч ва Мақтаарал туманларида эса иккита йирик қуёш электр станциясининг қурилиши бошланди.

Шунингдек, Тўлебий туманида қуввати 2,5 мегаваттли кичик сув электр станциясини фойдаланишга топшириш режаланмоқда. Сариоғоч туманида умумий қуввати 5 мегаваттли кичик сув электр станциялари ва Ўтрор туманида 35 мегаваттли қуёш электр станциясининг қурилиши кўзда тутилган.

Вилоят бўйича жами 844та аҳоли манзи­лининг 828таси марказлаштирилган электр тармоғи билан таъминланган. Уларда 2 млн. 780 минг киши яшайди. Қолган 16 аҳоли манзили, автоном электр ускуналар билан таъминланган.

Жорий йили минтақамиз, иқтисодиётини барқарор ривожлантириш мақсадида 14та йирик подстанциялар қурилиши бошланди. Уларнинг тўрттаси 220 киловольтли, 10таси 110 киловольтли.

2017 йили республика, вилоят бюджет­ларидан 13,9 млрд. тенге ажратиб, 59 иншо­отнинг қурилиши юритилмоқда. “Нурли ер” дастури доирасида Сариоғоч туманидаги 15та лойиҳага Миллий жамғармадан 2 320,3 млн. тенге ажратилган. Жорий йилнинг ўзида вилоят бўйича 87та аҳоли манзилидаги 47та иншоот қурилиши тугатилиб, эл эзгу­лигига топширилди. Натижада 87 100 уй-жой ва ижтимоий, кичик бизнес иншоотлари барқарор, сифатли электр энергияси билан таъминланади.

Шу кунларда қиймати 22 млрд. тенгени ташкил этадиган Шимкент шаҳридаги 220 киловольтли “Бўзариқ”, 110 киловольтли, “Астана 1” ҳамда “Астана 2” ва Сариоғоч туманида 220 киловольтли “Қизиласкер” подстанциялари қурилиши юритилмоқда. Ушбу тадбирлар амалга оширилгандан сўнг 1 млн. 200 минг одам, корхоналар ва қишлоқ хўжалик иншоотлари барқарор энергия билан таъминланади.

2018 йили қиймати 14 млрд. тенгени ташкил этадиган 110 киловольтли “Алатау”, “Ақжар” ва “1М1” подстанцияларининг қурилишини давлат-хусусий биродарлиги доирасида амалга ошириш режаланмоқда.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-01-08, 23:48 183
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.