26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қурилиш суръати ўсмоқда

762,2 чақирим йўл ва 19та кўприк эл эзгулигига топширилди.

2017 йили Жанубий Қозоғистон вилоятида 1543,3 чақирим узунликдаги йўл ва 19та кўприкни таъмирлаш ишлари бошланган эди. Бажарилган ишлар натижасида ўтган йили 762,2 чақирим йўл ва 19та кўприк эл эзгулигига берилди. Қолган 781,1 чақирим йўл жорий йилда  фойдаланишга топширилади.

Бу тадбирларга вилоят бюджетидан 27 млрд. 269,2 млн. тенге ажратилган бўлса, вилоят аҳамиятига молик 51 иншоотга 6,5 млрд. тенге, туман, шаҳар ҳо­кимликларига, яъни  417та иншоотга 9,8 млрд. тенге, Шимкент шаҳридаги 112та иншоотга эса 10,9 млрд. тенге сарфланди. Буни вилоят йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси маълум қилди.

Вилоятимиздаги авто­мобиль йўллари ва аҳо­ли манзилларидаги кўча­ларнинг умумий узун­лиги 20928,9 чақиримни ташкил қилади. Унинг 837 чақирими республика, 4261,2 чақирими вилоят, 1642,7 чақирими эса туман аҳамиятига молик. Биргина Шимкент шаҳридаги кўчалар узунлиги 2810,9 чақиримга етади.

Ўтган йил сўнггида таъмирлаш ишлари олиб борилган 51та иншоотнинг 22таси фойдаланишга берилса, қолган 29таси 2018 йилда якунланади. 2016-2017 йиллар оралиғини таққосласак, автомобиль йўллари соҳасида барча кўрсаткичлар бўйича ўсиш сезилади. Чунончи, ин­­шо­отлар сони 147,4 фо­изга, узунлиги 158,5 фоизга, ажратилган маблағ ҳажми 106,5 фоизга улғайган.

Ҳудуддаги вилоят аҳа­миятига молик автомобиль йўллари бўйида 410та кўп­рик бор. Улардан 291таси яхши ҳолатда, 119таси таъмирталаб. 2017 йили 19таси тўкис таъмирдан ўтди. Шунингдек, 24та кўп­рикда қурилиш-таъмирлаш ишларини юритиш учун зарур ҳужжатлар тай­ёрланмоқда. Қолган 77та кўприк навбати билан таъмирланади.

Ёдингизга соламиз, ви­­­­­­­­лоятимиздаги кўприк­лар­нинг техникавий ҳола­тини “Оңтүстік жолдары” корхонаси назорат қилиб туради.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-01-08, 23:51 173
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.