26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мажлис депутати – Cайрамда

Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси депутатлари вақти-вақти билан жойларда бўлиб, ҳудудлардаги ижтимоий-сиёсий вазият билан яқиндан танишиш баробарида мамлакатимиздаги қонун чиқарувчи органлар – Парламент Сенати ва Мажлисида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб туришни одат тусига айлантиришган. Чунки, ўз сайловчиларини кундалик фаолиятидан воқиф қилиб туриш – депутатлар бурчи.

Куни кеча ҚР Парламенти Мажлиси депутати, “Нұр Отан” фракцияси аъзоси Айсина Сайрам туманига ташриф буюрди. Пойтахтлик меҳмон даставвал Қорасув қишлоқ округидаги “Сайрам сут” масъулияти чекланган биродарлигида бўлиб, сут маҳсулотларини қайта ишлаш технологиясини кўздан кечирди. Сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган мазкур кичик корхона ишчи ва хизматчилари билан учрашган Майра Арап қизи, энг аввало, мамлакат товар ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш орқали ички бозорни турли озиқ-овқатлар билан тўлдириш мумкинлигини алоҳида тилга олди, келажакда бундай цехларни кўпайтириш таклифини киритди. Сўнгра “Нұр Отан” партияси туман филиалида маҳаллий депутатлар, қишлоқ округлари ҳокимлари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари билан учрашди.

– Президентимиз Н. Назарбаев ўзининг “Келажака йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида халқимиз турмуш шароитини янада яхшилаш юзасидан жуда ўринли фикрларни илгари сурди. Бу муҳим ғояларни ҳаётга татбиқ этиш – барчамизнинг бурчимиз. Парламент Мажлисининг пленар йиғилишларида бу масала доимо кун тартибида туради. Депутатлар ҳар бир қонун лойиҳасини ўрганиб чиқишда ва қабуллашда ҳамюртларнинг фикрини ҳам инобатга олишади. Чунки, жойларда юз бераётган воқеа-ҳодисалар, баъзи муаммоларни биринчи галда ўша ерда яшаётган аҳоли яхши билади. Бугунги кўҳна Сайрамга ташрифимнинг мақсади ҳам шу. Жанубликларнинг бошқа минтақадагиларга қараганда анча меҳнаткаш ва уддабуро экани сир эмас. Шу боисдан сизлардан кўп нарсалар ўрганса арзийди, – деди Мажлис депутати. 

Шунингдек, учрашув чоғида Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар хусусида ҳам айтиб ўтилди. 

Мажлис депутати партиянинг энг фаол аъзолари, хусусан, “Нұр Отан” партияси Қорабулоқ қишлоқ округи бошланғич ташкилоти раиси Маҳкамбой Убаев, Қутарис қишлоқ округи бошланғич ташкилоти раиси Жумабек Мамеков ҳамда туман филиали раисининг биринчи ўринбосари Мария Қалибаеваларга Фахрий ёрлиқлар топширди. Майра Арап қизига Сафар чоғида туман ҳокими Б. Мамаев ва бошқа расмий кишилар ҳамроҳлик қилишди.

И. КАРИМОВ, 2018-01-08, 23:53 668
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.