26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мулоқотга бой учрашувлар

Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев хизмат сафари билан Тўлебий туманига бориб, аҳоли билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказди. 

16-сонли Ш. Уалиханов номли мактабда самимий мулоқот ва савол-жавобларга бой тарзда ўтган йиғилишда қишлоқ фахрийлар кенгаши ва туман ўзбек этномаданият бирлашмаси фаоллари, туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар, тиббиёт, таълим соҳаси вакиллари иштирок этдилар. Учрашувни туман ҳокими Бухарбай Парманов очиб, олиб борди.

Депутат ўз маърузасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришига, Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласига тўхталиб, лотин алифбосига ўтишнинг муҳимлигини таъкидлади ва унинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга етказишга кенг эътибор қаратилаётганини айтди.

Шунингдек, Фахриддин Абдунаби ўғли ўтган йилда Парламент томонидан қабул қилинган қонунлар ҳамда кодексларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳалари тўғрисида маълумотлар берди. Оммавий ахборот воситаларини кузатиб бораётганини, унда ёритилаётган вилоятимиз муваффақиятларидан мамнунлигини яширмади.

Депутат маъруза ўрнига эркин суҳбат қуриб, аввало, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги янгиликлар, тарихий бунёдкорликлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Халқимизнинг ҳаёти йилдан йилга фаровонлашиб бормоқда.

Юртимиз гуллаб-яшнамоқда. Ҳар соҳада ижобий ўзгаришларнинг гувоҳи бўляпмиз, – деди у. – Бу мустақиллик берган имкониятлар туфайлидир. 

Давлатимиз раҳбари Н. Назарбаевнинг топшириқлари туманда рисоладагидай амалга оширилаётганига тўхталган халқ ноиби самарали ижтимоий сиёсат таълим, соғликни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш имконини берганини, буларнинг барчаси элдаги тотувлик ва барқарорлик, турли миллат ва элатларнинг бир чанғароқ остида бирлашиб, муштарак ҳаракат қилаётгани туфайли эканини таъкидлади. 

Тадбирда сайловчилар депутатдан ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан жавоблар олишди.

Учрашув ниҳоясида Фахриддин Қоратоев туман ҳокими Бухарбай Парманов ва Султонработ қишлоғининг бийи Анормат Сартоевга «Жанубий Қозоғистон» газетаси ташаббуси билан нашр этилган сўнгги Президент мактублари тўплами – «Элбоши мактублари – тараққиёт кафолати» китобини совға қилди.

Депутат халқимизнинг «Бирлик бор жойда барака бор» деган доно нақлини эслатиб, сайловчиларнинг ишончини амалий ишлар билан оқлашга ҳаракат қилаётганини айтди.

 – Депутат, биринчи навбатда, сайловчилар олдида, эл-юрт олдида масъул, – деди у. – Жойлардаги муаммоларнинг ечимини топиш учун ҳаракат қилишимиз зарур, сайловчиларнинг ишончини оқлаш – бош вазифамиз. Сизлар билан юзма-юз мулоқотлар бизга катта масъулият юклаб, янада ғайрат-шижоат билан ишлашга ундайди.

Б. ДЎСМАТОВА, 2018-01-08, 23:55
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.