26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Футбол тарихидан: қизиқарли воқеалар

Футбол тарихида қизиқарли воқеалар жуда ҳам кўп учраб туради. Мазкур мақолада сиз айнан мана шундай ҳодисалар ҳақида ўқишингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, уларнинг айримлари кейинчалик футбол қоидаларига ўзгартириш киритишга ҳам замин яратган.

Манбаларда келтирилишича, 1878 йилгача ўйинларни бошқарган ҳакамлар ўз вазифаларини фақат имо-ишора ёки сўз орқали бажариб келишган. Кунларнинг бирида ўйинни бошқариб бориш вазифаси полиция ходими зиммасига юклатилди. Табиийки, ўша ўйин ҳам одатдагидек, ғалва-жанжаллардан холи бўлмади. Полициячи-ҳакам тортишувли вазиятлардан бирида ўзи билмаган ҳолда рефери ҳуштагини ихтиро этади. Яъни даҳанаки «жанг»га берилиб кетган футболчиларни тинчлантиришга уринади, бироқ бу натижа бермагач, кўча тўполонларида қўлланиладиган ҳуштагини чўнтагидан чиқаради-да, уни бор кучи билан чала бошлайди. Қарангки, кутилмаган садо барча футболчиларга бирдек таъсир қилади. Эҳтимолки, улар ҳакамни полициячи ўрнида кўриб, жимиб қолишгандир? Хуллас, ҳаммаёқ сув қуйгандек, тинч бўлиб қолгач, ҳуштак ҳакамларнинг асосий қуроли сифатида танланади. Шундан буён футбол реферисини оддий ҳуштаксиз тасаввур қилиш асло мумкин эмас.

***

Миллионлар ўйини энди-энди оёққа тураётган даврларда футболдаги энг «олий» жазо – 11 метрлик жарима тўп амалга оширилмас эди. Энг жиддий жазолар сирасига кирувчи пеналти тепиш футбол қоидаларига ўз-ўзидан кириб қолгани йўқ. 1891 йили Англия кубоги учун «Ноттс Каунти» ва «Сток Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув бунга сабаб бўлганди. 

Ўйин давомида «Сток Сити» рақибига 0:1 ҳисобида ютқазаётганди. Навбатдаги ҳужумларнинг бирида бўш дарвозага йўналтирилган тўпни «Ноттс Каунти» ўйинчиси қўли билан қайтариб қолади. Қоида бузилган нуқтадан бажарилган зарба нишонга аниқ етиб бормайди. Негаки, «Ноттс Каунти» жамоасининг барча ўйинчилари дарвоза олдида ўтиб бўлмас «жонли девор» ҳосил қилишганди. Ҳисоб ўзгармади ва ўз-ўзидан учрашув тугагач, «Сток Сити» жамоасидан Англия футбол раҳбарларига норозилик хати тушди. Кенгаш норозиликни кўриб чиқиш давомида қоидага жазонинг янги турини киритди: 12 ярд (10 метру 97 см) узоқликдан ҳимоячилар тўсиғисиз дарвоза марказига зарба бериш.

Бироқ бу билан пеналти тарихи ўз якунига етмади. Бу борадаги навбатдаги кўтарилиш ҳам «Сток Сити» футболчиларига тааллуқлидир. «Астон Вилла»га 0:1 ҳисобида ютқазаётган «Сток Сити» жамоаси сўнгги сонияларда пеналти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Рақиб футболчилари айёрлик йўлига ўтиб, тўпни узоққа атайлаб тепиб юборишди. Тўпни қайтариб олиб келгунча эса вақт тугади. Пеналти ҳам амалга оширилмади. Яна норозилик. Англия футболи раҳбарларининг Кенгаши бу сафар қоидага «Пеналти тепилмагунча ўйин тугамаслиги керак», деган қўшимча киритди. У пайтларда пеналтилар тепиш технологияси ҳозиргиларидан тубдан фарқ қиларди. Амалда эса жарима майдончаси ва 11 метрлик белги орадан 11 йил ўтгач, яъни 1902 йили жорий қилинди. Энди асосий гапга келсак, 11 метрлик жарима тўпи тепишни ирландиялик Жон Пеналти кашф қилган. Ўшандан буён мазкур жарима тўпи Жоннинг фамилияси билан аталади.

***

Замонавий футбол Ватани – Англия. Бу барчага маълум. 1893 йилда «Блекберн Роверс» клуби Жек Саутворфни «Эвертон»га 400 фунт стерлингга сотади. Бу футбол тарихидаги илк трансфер эди. 

Ҳозирги вақтда бу арзимас маблағ эканлиги аниқ, лекин ўша пайтда катта пул эди. Таққослаш учун оладиган бўлсак, ўшанда футболчиларнинг ҳафталик маошлари бир фунтдан сал ошарди, холос. Чипталар сотувидан клуб 300-400 фунт миқдорида фойда оларди. Саутворф эса ўша пулга мос тушарди. У Англия терма жамоаси футболчиси эди. «Роверс» таркибида тўрт мавсум тўп суриб, 108 ўйинда 97 голга муаллифлик қилади.

 

 

Фурқат ЮСУПОВ., 2017-05-06, 15:20 1072
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.