26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига мактубига доир баёноти

Қадрли ватандошлар!

Қозоғистон жаҳондаги турли синовларга муносиб зарба бериб, жадал иқтисодий тараққиёт йўлига тушиб олди. Мамлакатимизнинг 2050 йилгача бўлган давр учун узоқ муддатли Тараққиёт стратегияси амалга оширилмоқда. Юз аниқ қадам Миллат режаси доирасида ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз. Индустрлаштириш соҳасини юксалтириш учун тизимли ишлар ўтказилмоқда. Биз конституциявий ислоҳотни амалга ошириб, элимизнинг Учинчи янгиланишини бошладик. Маънавий янгиланиш йўналиши бўйича мажмуавий чора-тадбирлар олиб борилмоқда “Рақамли Қозоғистон” дастури қабул қилинди.

Ҳурматли қозоғистонликлар!

Бугун инсоният янги саноат инқилоби даврига қадам қўймоқда. Замонавий технологиялар дунёни ўзгартирмоқда. Дунёвий технологиявий силжишлар ўзи билан бирга ҳам таҳдидларни, ҳам ўсишнинг янги имкониятларини олиб келмоқда. Бу жаҳондаги энг ривожланган 30 мамлакат қаторига тезроқ кириш учун бизнинг тарихий имкониятимиздир. Эртага менинг Қозоғистон халқига йил сайинги Мактубим эълон қилинади. У Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида мамлакатни ривожлантиришга бағишланган. 

Биз амалга оширишимиз керак бўлган 10та асосий вазифани кўряпман. Уларнинг мазмунини қисқача баён қилиб бермоқчиман.

Биринчи. Қозоғистон индустрияси янги технологияларни жорий этишнинг дарғаси бўлиши керак. Саноатимизда ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ва замонавий бизнес-модулларни ўзлаштириш орқали меҳнат унумдорлиги даражасини ошириш зарур.

Иккинчи. Имкониятлар салоҳиятидан самарали фойдаланилишни анча яхшилаш лозим. Ахборий-технологиявий қарорларни жорий этиш талаб қилинади.

Улар излаб топилаётган имкониятлар улушини, уларни қайта ишлаш теранлигини оширишга, шунингдек, ишлаб чиқаришларнинг энергия жиҳатидан самарадорлигини ва экологик тозалигини кучайтиришга имкон беради. 

Учинчи. Агросаноат мажмуасини янги технологиявий даражага кўтариш керак. Бу қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ва қайта ишланган маҳсулот экспортини тубдан ошириши зарур.

Тўртинчи. Транспорт ва логистика инфратузилмасини янада ривожлантириб бориш.

Рақамли технологияларни жорий этиш ва интеллектуал транспорт тизимини барпо этиш, юк ташиш муддатларини қисқартиришга ҳамда транзитдан тушадиган фойдани оширишга имкон беради. 

Бешинчи. Қурилишда ва уй-жой коммунал хўжалигида замонавий технологияларни қўлланиш.

Қурилишнинг янги усуллари, биноларнинг энергия самрадорлигига талабларнинг кучайтирилиши, инфратузилмани бошқаришнинг интеллектуал тизимлари қозоғистонликларнинг турмуш сифатини яхшилашга имкон беради. 

Олтинчи. Молиявий шўъбани “қайта янгилаш”.

Банк тизимини соғломлаштиришга доир чоралар назоратнинг кучайтирилиши билан бирга олиб борилиши ҳамда оддий фуқароларнинг манфаатларини инобатга олиши керак. 

Банкларга эгалик қилаётганларнинг ҳам, уларни бошқараётганларнинг ҳам жавобгарлигини бирмунча ошириш лозим. Насия беришни кенгайтириш ва жамғармалар бозорининг ривожланишини таъминлаш тақозо этилади. 

Еттинчи. Одам салоҳиятининг янги сифати.

Таълим тизимининг барча поғоналари ҳозирги замон воқелигига ва иқтисодиёт эҳтиёжларига жавоб бера олиши керак. Бунда ўқитувчилик касби нуфузини ошириш зарур. 

Соғликни сақлашда янги технологияларнинг қўлланилиши касалликларнинг олдини олиш ва даволанишини муайян даражада ошириши, тиббий хизмат сифатини яхшилаши керак.

2016-2017 йилларда ижтимоий тўловлар уч марта оширилди. 

Жумладан, базавий пенсиялар – 29 фоизга, умумий пенсиялар – 32 фоизга, соғликни сақлаш ходимларининг маоши 28 фоизгача, таълим соҳаси ходимлариники – 29 фоизгача, давлат хизматчилариники – 30 фоизга кўпайтирилди. 

Бу анъана давом этади. 

Жорий йилда бюджетнинг ижтимоий соҳага харажатлари 12 фоизга кўпайтирилди ва 4 триллион тенгедан ошиб кетди. 

Базавий пенсия иш стажини ҳисобга олган ҳолда ўрта ҳисобда 1,8 баравар кўпайтирилади. 

Ўқув дастурларининг янгиланган мазмуни доирасида ўқишдан ўтган ўқитувчиларнинг маошлари тасдиқланган малакасига қараб, 30 фоиздан 50 фоизгача оширилади. 

Саккизинчи. Бу самарали давлат бошқаруви.

Рақамли технологиялар бизнесни қайтадан созлашни давом эттиришга, давлат хизматлари ва қўллови сифатини оширишга, фуқароларнинг эҳтиёжларини тўлароқ ҳисобга олишга имкон беради.

Минтақаларнинг ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқаришнинг иқтисодий мустақиллиги кенгайтирилади.

Тўққизинчи. Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари бўлиб қолади. 

Ўнинчи. “Смарт сити” технологияларининг жорий этилиши ўсиб бораётган шаҳарларнинг муаммоларини самарали ҳал этишга ва сармоядорлар учун жозибадорлигини оширишга имкон беради. 

Бугун биз ҳаммамиз ана шу ўнта вазифани ҳал этишга эътиборни қаратмоғимиз керак. 

Мактубнинг тўлиқ матнида улар муфассал баён этилган.

Ҳурматли қозоғистонликлар!

Таъкидланган вазифаларни бажариш учун бутун жамиятнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги керак. Бунинг учун Ҳукумат ва ҳокимлар тушунтириш ишларини кенг олиб боришлари лозим. Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши ҳар бир кишининг янги “рақамли давр” талабларига муносиб бўлишига боғлиқдир.

Буни ҳар бир қозоғистонлик чуқур англаб олиши керак. Қозоғистоннинг ёрқин келажаги йўлида барча мақсадларга эришишимизга ишончим комил!

 

akorda.kz, 2018-01-09, 20:37
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.