26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қарноқдаги «МУАЙ ТАЙ» бокс мактаби равнақи ёки саломатлик, жисмоний тарбия ва маданият йўлида

Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаев ўзининг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласида мамлакатимизнинг жаҳондаги тараққий этган 30 давлат қаторига қўшилиш мақсадини олдимизга кўндаланг қилиб қўйди. Бу масъулиятли вазифани амалга оширадиган бугунги авлод соғлом, баркамол, спорт билан ошно ҳамда билимли бўлиши даркор. 

Газетамизда аввал хабар қилинганидек, Кентов шаҳри Қарноқ қишлоғида «МУАЙ ТАЙ» спорт маҳорати мактаби бунёд этилиб, унга «Ясси - Несие» МЧБ раҳбари, фидойи инсон Каримжон Ғайбишев ушбу ҳудуд бўйича Муай Тай федерацияси президенти этиб сайланган эди. Республика миқёсида Карим Масимов, Ғабидулла Абдирахимов каби таниқли инсонларнинг ушбу федерацияга раҳбарлик қилаётганининг ўзи нуфуз ва масъулиятдан далолат. 

Каримжон Бобожон ўғли Қарноқ қишлоғидаги “Қарноқ” мактаби яқинидаги бинони тўлиқ таъмирлаб, зарур анжом ва жиҳозлар билан таъминлади ва 2017 йилнинг октябрь ойида унинг тўлиқ фаолият юритишига шароит яратиб берди. Яқинда ушбу мактабда бўлиб, эришилган натижалар ва дастлабки зафарлар билан танишиб, қалбимиз қувончга тўлди. Белгиланган мақсад, залворли қадамлар ҳамда ёш спортчиларнинг ихлос-иштиёқи ҳали улкан ютуқларга сазовор этишини ҳис қилдим. 

Қарноқ қишлоғидаги 6-18 ёш оралиғидаги 100 нафар ёш спортчи мунтазам қатнашиб турган машғулотлар натижаси билан қизиқиб, шаҳар, вилоят миқёсидаги мусобақаларда ютуқларга сазовор бўлган ўқувчилар билан суҳбатлашаман. Шаҳзод Абсодиқов, Исломбек Фозилов, Сиддиқ Қўчқоров, Интизора Нусратуллаева, Мария Маҳкамбоева, Мирзабадал Садиров, Дилшод Узуриддинов, Диёр Тўхташев, Бахтжан Неметов, Давлатбек Нематуллаев, Акром Патуллаев, Достон Маматаминов, Сардор Соипов каби ёш қарноқликлар ўз вазн тоифаларида ютуқларга эришиб, 2000 йилдан зиёд тарихга эга қишлоқнинг спортдаги зафарларига камарбаста бўлишибди. 

Махсус спорт гиламлари тўшалган, деворлари ойна билан қопланиб, спортчининг ҳар бир хатти-ҳаракати, ютуғи ва камчилигини ўзи кўриб, сезиб тузатиши учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Спортнинг ушбу тури ўта чаққонлик абжирлик ва тезкорликни тақозо этади. К. Ғайбишев Алмати, Шимкент шаҳарларида ўтадиган мусобақаларга йўлланма олган барча пешқадам спортчиларнинг сафар харажатлари тўлиқ қопланаётганини маълум қилди. Бу ғамхўрлик катта аҳамиятга эга. Одатда, ютуққа эришиб, вилоят, пойтахт ёки хорижга йўлланма олган пешқадам спортчиларни қийнайдиган бир жиҳат – сафар харажатларини топиш. Каримжон Бобожон ўғли ғамхўрлик қилаётган спорт мактабида бу муаммо йўқ. Спорт мактабига қадам ранжида қилган фахрий санъаткор Файзулла Мирзаҳмедов, қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ҳусан Садировлар билан мулоқот чоғида яна бир карра Ғайбишевга миннатдорчилик билдирилди. Бугунги кунга қадар ушбу спорт мактабида асосан “Қарноқ” ўрта мактаби ўқувчилари шуғулланаётганини ҳам таъкидлаш жоиз. Келажакда М. Қошғарий номли, “Чоштепа”, “Ақинтума” мактаблари ўқувчилари ҳам бу ерда спортга ошно бўлишига ишончимиз комил. 

Ўринбосари Бобомурод Раженовга тегишли топшириқларни берган К. Ғайбишев пойтахт шаҳарга йўлланма олган ғолиблар ва барча спортчиларга муваффақият тилади. МУАЙ ТАЙ бокс мактаби маҳоратини эгаллаган спортчи ўз жисмоний устунлигини бировларга зўравонлик мақсадида эмас, балки, нуфузли мусобақаларда Қарноқ, Кентов ҳамда вилоятимиз шаънини ҳимоя қилишда кўрсатиши зарурлигини таъкидлади. Бош мураббий Мухтар Сиддиқов спортга ошно ёшлар жамиятимиз таянчи, оиласининг ҳамда ота-онасининг, қадрдон мактабининг фахри бўлишини, бу туйғу мамлакатимиз раҳбари Н. Назарбаевнинг давлат қонунларида ҳам ўз аксини топганини ғурур билан гапириб берди. 

Газетамиз саҳифаларида ушбу спорт мактаби фаолиятини доимий ёритиб бориш ниятимиз бор. Спортчиларга ҳамда уларнинг машғулотларига шароит яратиб бераётган ҳимматли ҳомийларга муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин деймиз.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-01-10, 22:33
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.