26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Турмушни бузаётган одатлар

Инсон кўнгил хоҳиши билан кўзлаган мақсадини амалга оширса, аъзолар ақлга бўйсунади. 

Агарки инсон дил истакларига қарши бориб кўнгли хоҳламаган кераксиз ишлар учун ҳаракат қилса, бу ҳолат асабларни бузади, саломатлик аста-секин нураб боради. Элимизни айни пайтда кўп қийнаётган муаммолар ҳақида фикрлашайлик, чунки бундан келаётган зарарлар беҳисоб. Келтираётган зарарлари ҳам ҳаммага маълум, лекин шу иллатларни билиб туриб такрорлайвериш шартми аслида? 

Эл шаънига иснод келтирувчи, айрим ақлсизларнинг қилаётган ҳунарларига қарши чора қўллаш лозим. Маданият савияси баланд бўлган қайси элда кўргансиз ўз ўғлини никоҳ кечаси пулга сотишаётганини ва бунга бепарво қараётган ота-онани? Исроф уволнию саломатликни ҳисобга олмай хўжакўрсинга дунёларини сочиб, қай элда маърака ўтказишди? Мусулмон бўлатуриб очиқ-сочиқ кийимларда келиннинг эл олдига чиқмоғи миллий одобимизга тўғри келадими? Қизнинг ўз уйидан келинлик уйига ўнта тоғорада егуликлар олиб бориши тўғрими? Бешикни нега фақат момо-бобо келтиришини кутиб ўтирамиз, бу дунёга келган янги инсон( зурриёт) учун беҳурматлик эмасми? Келин-куёвнинг ётоқхонасини қизнинг ота-онаси безатиши тўғрими? Суннат тўйи миннат тўйидир, чунки, “бўйнингизга қарз”лар ёғилади, бу тўйда, бу юкдан холи бўлишингизга нима тўсқинлик қилади, биласизми, ўйлаб кўришингиз мумкин? Ўзингизга савол берсангиз, жавоб топасиз бунга! 

 Мусулмон давлатларида беш вақт намозни ҳамма бирдек амал қилиб ўқишади, чунки бу қонун муқаддас китобда, яъни Қуръони Каримда буюрилган. Бу одатимиз то охиратгача бир хил давом этадиган энг гўзал инсоний фазилатимиздир. Бунга ҳеч нарсани қўшмоқ ҳам, олмоқ ҳам мумкин эмас! Юқорида айтганларим эса айримлар ўзлари ясаб олган бачкана, кераксиз иллатлар, холос. Шундай экан улардан воз кечмоқ жоиз, албатта. Бу ҳеч биримизга хуш келмайди, аслида. Шундай экан, уни ташлаш ўрнига қўшимча киритишга асло ҳожат йўқ. Бу муаммонинг ечими шуки, оилага бош бўлган оталаримиз бошқарсин тўй-маъракаларни. Чунки ихтиёр аёлга ва ўғил-қизларга қолгач, турли номаъқул ишларга йўл қўйиляпти. Бунинг учун масжидларда оталаримиз ўзаро келишиб, маҳалла раислари ҳамкорлигида, режа асосида иш олиб борилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди, албатта.

Айрим турмушимизни бузаётган иллатлардан воз кечиш фурсати келмадими, азиз замондош?! Ўй-хаёлларга ортиқча эрк бергач, у кўнгил истакларига асло бўйсунмаяпти, 

яъни кескин чора кўриб, удумларимизни тартибга келтириб олайлик. Акс ҳолда, кўр-кўрона бир неча хатолар юзага келади. Яъни Аллоҳнинг ризқу неъматларига беписандлик билан қаралиб, исроф-уволга йўл қуйиляпти. Саломатликка ҳам, албатта, зарарли томонлари кўп. Бу эса миллий удумларимизга лоқайдлик, бефаросатлик ва ақлсизликдан ўзга нарса эмас. Сиз нима дейсиз, азиз замондош?

Муҳаббат НИЁЗБЕКОВА, 2018-01-10, 22:39 188
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.