26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими: “Элбоши Мактуби – янги чўққиларга етаклайдиган энг асосий ҳужжат”

Кеча Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев вилоят маслаҳатининг навбатдан ташқари XIX сессиясида ҳамюртларни Элбошининг Қозоғистон халқига йўллаган “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактубида белгиланган вазифаларни биргаликда амалга оширишга чақирди.

Мактубдаги ўнта йўналишнинг ҳар бирига алоҳида тўхталган вилоят ҳокими Давлат раҳбарининг навбатдаги сиёсий ҳужжати тўртинчи саноат инқилоби шароитларига мослашиш ва муваффақиятга эришиш йўлини топиш учун нималар қилиш зарурлигини батафсил баён этганини айтди.

– Биринчи вазифа – “Индустрлаштириш янги технологияларни жорий этишнинг дарғасига айланиши зарур”, деб таъкидлайди Элбошимиз. Бу йўналишдаги ишларни Жанубий Қозоғистон вилояти жадаллаштиради. Минтақамиздаги 11та индустриявий ҳудуд ва битта махсус иқтисодий минтақанинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланишимиз керак. 2017 йили индустриявий ҳудудда қиймати 9,4 млрд. тенгени ташкил қиладиган 13та лойиҳа амалга оширилди. Эндиликда мазкур йўналишдаги ишларни янада жонлантиришимиз зарур. Бугунги кунда ишлаб турган корхоналарда рақамли технологиялар татбиқ этилиб, ишлаб чиқариш қуввати оширилмоқда. Чунончи, замонавий технологиялардан фойдаланиш орқали атмосферага чиқадиган зарарли газларни камайтириб, иш вақти ҳамда энергия сарфини озайтирган маъқул. Бу –самарадорликни оширишига шубҳа йўқ.

Элбоши белгилаган иккинчи вазифа –“Имкониятлар салоҳиятини янада ривожлантириш”. Президент бу борада табиий захиралардан самарали фойдаланиб, энергия манбаларини топиш ва тежашга эътибор қаратган. Ҳудудимизда мазкур йўналишдаги ишлар 

ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмасидан кейин фаол йўлга қўйилганини яхши биласизлар. Ўтган йили Сайрам, Қазиғурт туманларида гидро-электр станциялари ишга туширилди. Шунингдек, Шимкент шаҳрида чиқинди сувдан биогаз оладиган Марказий Осиёда муқобили бўлмаган мажмуа фойдаланишга топширилди. Буларнинг барчаси давлатнинг қўллаб-қувватлаши натижасида амалга ошмоқда. Ҳозирги вақтда вилоятимизнинг бир неча туманида чет эл сармоядорлари билан ҳамкорликда қуёш нуридан электр энергия ишлаб чиқарадиган иншоотлар қурилиши юритилмоқда. “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш бўйича вилоятда амалга ошириладиган 26та лойиҳа янги қиёфа кашф этди, – деди Ж. Туймебаев.

Мактубдаги учинчи вазифа – “Ақлли технологиялар” – агросаноат мажмуасини шиддат билан ривожлантириш имконияти эканлигини айтган вилоят ҳокими аграр ҳудуд бўлган Жанубий Қозоғистон мамлакатимиз бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор технологияларни қўлланишда карвонбошилик қилаётганини таъкидлади.

– Жумладан, томчилатиб суғориш усули 7,5 минг гектар ерда татбиқ этилиб, жами майдони 58,5 минг гектарга етди. Бу – республикадаги томчилатиб суғориладиган ернинг 72 фоизини ташкил қилади. Интенсив боғлар майдони эса 2,8 минг гектарга етди. Интенсив боғ, томчилатиб суғориш, иссиқхона йўналишларида илғор технологияларни татбиқ этиш орқали унумдорликнинг юқори чўққисига етдик. Бу йил ҳам янги технологияларни татбиқ этиш иши юқори суръатлар билан давом эттирилади. Давлат раҳбари белгилаган тўртинчи йўналиш – транспорт-логистика инфратузилмасининг самарасини оширишга қаратилган вазифаларни амалга оширишда Жанубнинг имконияти мўл экани ўзимизга маълум. Масалан, “Янги индустрлаштириш: Қозоғистон йўлбарсининг қадами” мавзусидаги миллий телекўприкда Шимкент шаҳрида жойлашган транспорт-логистика марказида А+ тоифасидаги мажмуа ишга туширилган эди. “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” магистрали ва темирйўл тармоғига яқин жойлашган янги транспорт-логистика марказининг устунлиги географик жиҳатдан қулай жойлашувида. Бу – ҳудудни транспорт-логистикавий хаб сифатида шакллантиришга ва Қозоғистон ҳудуди орқали йўлни кенгайтириш имконини беради. Ҳозирги кунда умумий майдони 92 гектарни ташкил қиладиган “Оңтүстік” транспорт-логистика марказида сармоявий қиймати 35,6 млрд. тенгелик 8та лойиҳа амалга оширилмоқда. Унинг майдони – 242500 квадрат метр. Бу ерда божхона, фитосанитария ва ветеринария назорати хизматлари “ягона дарча” қоидаси асосида юритилади, – деди вилоят ҳокими.

Қозоғистонликларнинг энг асосий ижтимоий муаммоси – бошпана. Шу сабабли, Элбоши ўзининг Мактубида уй-жой қурилиши соҳасига алоҳида эътибор қаратаётганини айтган Ж. Туймебаев жорий йилда Жанубда 245та кўп қаватли уйнинг қурилиши олиб борилиб, уларнинг 91таси ёки 4733та квартира фойдаланишга берилганини айтди. Шунингдек, ҳоким ўтган йили қурилиши бошланган 154та уйдан ташқари, 2018 йилда яна 100та уй қурилиши бошланганини маълум қилди.

Ривожланишнинг 10 йўналишини қамраб олган Элбоши Мактуби янги имкониятларга етаклайдиган асосий ҳужжат эканлигини айтган минтақа раҳбари сиёсий ҳужжатни тушунтириш ва тарғиб қилиш ишлари бўйича жадвал, медиа-режа ишлаб чиқишни топширди. Шунингдек, ҳоким барча даражадаги ҳокимлар, депутатлар, фахрийлар ва жамоат ташкилотлари, соҳа фаолларини халқ орасида тарғибот ишларида, асосий устуворларнинг юқори даражада амалга оширилишида жонбозлик кўрсатишга чақирди. 

Шундан сўнг маъруза қилган вилоят маслаҳатининг давлат-ҳуқуқий масалалар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш бўйича доимий комиссияси раиси Ўмирзақ Мелдеханов вилоятнинг маъмурий-тадбиркорлик маркази жойлашган Астана шоҳкўчасини Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти Нурсултан Абишули Назарбаев номи билан аташни таклиф қилди. Унинг фикрини депутатлар бир овоздан маъқулладилар. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-01-10, 22:41
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.